Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet84/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

7. Жамоат назоратини асосан касаба уюшмалари амалга оширадилар ва 
бунда улар 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Касаба уюшмалари, уларнинг 
ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги» Қонунга асосан амал-
га оширилади. 
Мазкур Қонуннинг 11-моддасига кўра, «Касаба уюшмалари маъмурият
мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув идораси меҳнат ва касаба уюшма-
лари тўғрисидаги қонунларга риоя этишларини назорат қилиб боради, 
аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилишга ҳақлидирлар. 
Маъмурият меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунлар бузилишини 
бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномаларни кўриб чиқиши ва кўриб чиқиш 
натижалари тўғрисида бир ой муддат ичида касаба уюшмасига хабар қилиши 
шарт». 
Касаба уюшмалари меҳнаткашларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, 
даъво ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Шу мақсадда касаба 
уюшмалари инспекциялари, ҳуқуқий ёрдам хизматлари ва бошқа зарур идо-
раларга эга бўлиши мумкин. Касаба уюшмалари республика ва вилоят қўми-
талари таркибида меҳнат ҳуқуқий инспекциялар мавжуд бўлиб, улар ўзлари 
ҳақидаги Низомга асосан назорат фаолиятини олиб борадилар. 
Корхона ва ташкилотлардаги касаба уюшмалари қўмитаси уларнинг коми-
ссиялари корхонада меҳнат қонунларига амал қилиниш, меҳнат муҳофазаси ва 
техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан назорат олиб борадилар 
ва ўз ваколатлари доирасида бу масалада зарур чораларни кўрадилар.
3-§. Меҳнат қонунлари ва меҳнат муҳофазаси қоидаларини
бузганлиги учун жавобгарлик 
Меҳнат тўғрисидаги қонун талабларини бажармаганлик, қонунбузарликка 
йўл қўйилгани учун ҳуқуқий жавобгарликка тортиш кўзда тутилган. Бундай 
ҳуқуқий жавобгарлик корхонага нисбатан ва корхоналарнинг мансабдор шах-
сларига нисбатан қўлланилиши мумкин. 
Корхонага нисбатан ҳуқуқий жавобгарлик қонун талабларини бузганлик 
учун молиявий санкциялар, хўжалик фаолиятининг айрим тури билан 
шуғулланиш учун берилган лицензия (рухсатнома)ни қайтариб олиш ва ҳатто 
корхонани тугатиб юбориш ҳақида қарор қабул қилиш каби шаклларда қўллаш 
мумкин. 
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 де-
кабрдаги 504-сонли қарори билан тасдиқланган «Аҳолини иш билан 
таъминлаш қонунчилигини бузганлик учун жарима солиш тартиби тўғриси-
да»ги Низомнинг 6-бандига кўра ижтимоий химояга муҳтож шахсларга энг 
кам иш жойларини барпо этмаганлик, ёш мутахассисни ишга қабул қилишдан 


бош тортганлик (аввал буюртма берган ҳолда) учун корхонада яратилмаган 
бўш иш жойларининг (қабул қилишдан бош тортилган ёш мутахассиснинг) 
ҳар бири учун ушбу иш жойида ишлаши лозим бўлган ҳодимнинг ҳар бири-
нинг бир йиллик иш ҳақи миқдорида жарима солинади. 
«Давлат санитария назорати тўғрисидаги» Қонуннинг 31-моддасида 
айтилишича: 
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, санитария қонунларини бу-
зишда айбдор бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва 
алоҳида шахслар шикастланганларни даволаш ва уларнинг саломатлигини 
тиклаш, даъволаш профилактика тадбирларига санитария ҳолатини яхшилаш 
ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширишга сарфланган харажатлар-
ни Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ тўлашлари шарт. 
Корхоналарда меҳнатнинг ташкил этилиши учун масъул бўлган мансаб-
дор шахслар – ходимлар томонидан меҳнат қонунчилик талаблари бузилгани 
тақдирда улар ҳуқуқий жавобгарликка тортилишлари мумкин. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling