Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet82/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

4. Давлат санитария назорати Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 
июлдаги «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонун асосида
1
ваколатли 
органлар ва мансабдор шахслар томонидан белгиланган тартибда фаолият 
кўрсатади. 
Ушбу Қонуннинг 21-моддасида айтилишича: 
Ўзбекистон Республикасининг давлат санитария эпидемиология хизмати 
қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган давлат идоралари, корхона-
лар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар санитария нормалари, қоидала-
ри ва гигиена нормативларига риоя этишлари устидан давлат санитария назо-
ратини амалга оширади. 
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг, вилоятлар
Тошкет шаҳар бош давлат санитария врачининг, Давлат санитария назорати-
ни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатлари, шу жумла-
дан ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси хавфсизлигини таъминлашга 
оид ваколатлари ушбу Қонунда мустаҳкамлаб қўйилган. 
5. Суд назорати суд ҳокимиятини амалга оширувчи суд органлари томо-
нидан маъмурий, жиноий ва фуқаролик ишларини кўриш, одил судловни амал-
га ошириш жараёнида юз беради. 
Судларнинг бу борадаги ваколатлари Ўзбекистон Республикасининг
«Судлар тўғрисидаги» Қонунида, Жиноят процессуал, Фуқаролик процессу-
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, 10-сон, 355-
модда (кейинги қўшимча ва ўзгартиришлар билан). 


ал, Хўжалик процессуал Қонунларида ва бошқа қонун ҳужжатларида белги-
лаб қўйилган. 
Суд аниқ фуқаролик, жиноий ёки маъмурий жавобгарликка оид ишни 
кўриб ҳал қилиш жараёнида меҳнат қонунчилиги талаблари бузилганлигини 
аниқласа, уни бартараф этиш, юз беришига сабаб бўлган ҳолатларга барҳам 
бериш, айбдорларини аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўради. 
Суд томонидан қўлланилиши мумкин бўлган ҳуқуқий таъсир чоралари те-
гишли қонун ҳужжатларида назарда тутилган. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling