Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet79/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

Қаралсин: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро 
этиш тўғрисида»ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, 
№21, 145-модда. 


барча вақт учун ходимга ўртача иш ҳақи тўлаш ёки иш ҳақидаги фарқни тўлиқ 
миқдорда тўлаш ҳақида тегишлича ажрим ёки қарор чиқаради. Агар ғай-
риқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходим меҳнат низолари комисси-
яси томонидан берилган гувоҳнома асосида комиссия қарорини мажбурий ра-
вишда ижро этилишини сўраб судга мурожаат қилган бўлса, суд меҳнат низо-
лари комиссияси қарорининг ижроси кечиктирилганлиги туфайли юзага кел-
ган мажбурий прогул вақти учун ходимга иш ҳақи тўлаш тўғрисида ажрим 
чиқаради.
Ходимга уч ойдан кўп бўлмаган вақт учун иш ҳақи ундириш тўғрисида 
низони кўрган орган томонидан чиқарилган қарор ҳам дарҳол ижро этилади. 
Иш берувчи ходимнинг пул ундиришга доир талабларини ҳеч қандай меҳнат 
билан чекламай, ҳамма вақт учун қондиришга ҳақлидир. 
Иш ҳақини ундириш тўғрисида низо келиб чиққан тақдирда, меҳнат низола-
рини кўрувчи орган ходимнинг пул ундиришга доир қуйидаги талабларини 
тўлиқ қондиради: 
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга меҳнат дафтарчасини ўз 
вақтида бермаганлик оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун 
ҳақ тўлаш тўғрисидаги; 
Меҳнат низоларини кўрувчи органнинг ходимни аввалги ишига тиклаш 
тўғрисидаги қарорини иш берувчи ижро этмаганлиги оқибатида келиб чиққан 
мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги; 
Фойдаланмаган таътил учун ходимга тегишли бўлган компенсацияни 
тўлаш тўғрисидаги. 
Меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги, бошқа ишга 
ғайриқонуний равишда ўтказилганлиги ёки ишдан ғайриқонуний равишда четла-
тилганлиги оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун ходимга 
ҳақ тўлаш тўғрисидаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш чоғида меҳнат низо-
ларини кўрувчи орган томонидан ходимнинг пул ундиришга доир талаблари 
бир йилдан ортиқ бўлмаган муддат учун қондирилади. Ходимнинг пул унди-
ришга доир бошқа талаблари уч йилдан ортиқ бўлмаган муддат учун қонди-
рилади. 
Меҳнат низолари юзасидан меҳнат низолари комиссияси чиқарган қарор, 
шунингдек суд чиқарган қарор асосида тўланган суммаларни, башарти қарор хо-
димнинг берган ёлғон маълумотларига ёки тақдим этган сохта ҳужжатларига 
асосан қабул қилинган бўлиб, пировардида у назорат тартибида бекор қилинган 
ҳоллардагина, ходимдан қайта ундиришга йўл қўйилади. 
Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қону-
нни нотўғри қўллаш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб 
олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ор-
тиқча тўловлар бундан мустасно. Ходимга у берган ёлғон маълумотлари ёки 


тақдим этган сохта ҳужжатлари оқибатида тўланган суммалар ундан суднинг 
қарори ёки ҳукми асосида ундириб олинади.
4-§. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнат низоларини кўриб
ҳал этиш 
 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 276-модасида: 
Айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг меҳнат шартномасини бекор 
қилиш, бошқа ишга ўтказиш, асоссиз равишда бошқа ишга ўтказиш ёки 
меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш билан боғлиқ ҳолда етказилган 
зарарни ундириш ва интизомий жазо бериш масалаларига тааллуқли меҳнат 
низолари қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади деб кўрсатиб 
қўйилган. 
Меҳнат низолари махсус тартибда кўриб чиқиладиган ходимлар доираси 
чекланган бўлиб, улар қаторига бугунги кунда: 
а) ўз лавозимига юқори турувчи давлат ҳокимияти ёки бошқарув органи томони-
дан тайинланадиган, тасдиқланадиган ёки сайланадиган раҳбар мансабдор 
шахслар (ҳокимлар, вазирлар, бошқарма бошлиқлари ва бошқалар); 
б) судьялар; 
в) прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари, ёрдамчилари, терговчилар ки-
ритилган. Ушбу шахсларнинг юқорида келтирилган, Меҳнат кодексининг 
276-моддасида санаб ўтилган масалалардаги, яъни: 
1) меҳнат шартномасини бекор қилиш; 
2) бошқа ишга ўтказиш; 
3) асоссиз бошқа ишга ўтказиш ёки ишдан бўшатиш туфайли мажбуран 
бекор юрган вақти учун кўрилган моддий зарар ўрнини қоплаш; 
4) интизомий жазо бериш юзасидан меҳнат низоларигина махсус тар-
тибда кўриб ҳал этилади. Бу тоифаларга мансуб шахслар бошқа асослардан 
келиб чиқувчи меҳнат низоларини ҳал этилиши юзасидан умумий асосларда 
судга мурожаат қилишлари мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 30-августдаги қаро-
ри билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 
ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғриси-
да»ги Низомга кўра прокурор-тергов ходимлари ўзларига қўлланилган инти-
зомий жазо устидан жазо бериш тўғрисида буйруқ чиқарган прокурорга ёки 
Ўзбекистон Республикаси бош прокурорига интизомий жазо қўллаш тўғри-
сидаги буйруқ эълон қилинганидан кейин икки ҳафта ичида шикоят қили-


шлари мумкин. Шикоятни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиблари юқори-
даги Низомда белгиланган
93

Умумий юристдинция судлари ва хўжалик судларининг судьяларини ин-
тизомий жазога тортиш ва қўлланилган интизомий жазо устидан шикоят бе-
риш тартиблари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 2 
сентябрдаги қарори билан тасдиқланган «Судьяларнинг малака ҳайъати 
тўғрисидаги Низомга» кўра интизомий жазо қўллаш юзасидан судьянинг бер-
ган шикояти малака ҳайъати томонидан белгиланган муддатда ва тартибда 
кўриб ҳал этилади
94


Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling