Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
Қаранг: «Халқ сўзи» газетаси, 2000 йил 13 июл.
96 Қаранг: «Ҳоким қонунни тан олмаса...», «Халқ сўзи» газетаси, 1999 йил 23 январ; «Таъқиб», «Ишонч» газетаси, 1999 йил 9 ноябр. вакили қарорлари, фармойишларининг қонунийлиги текшириб чиқилади. Меҳнат қонунларига риоя этиш масалаларига Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни 97 , Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари бағи- шланган. Меҳнат муносабатларида қонунчиликни таъминлаш борасида назорат- нинг қуйидаги турлари амалга ошрилиди: а) давлат назорати; б) идоравий назорат; в) суд назорати; г) прокурорлик назорати; д) жамоат назорати. Меҳнат қонунчилигини бажаришда амалга ошириладиган назорат фаоли- ятлари меҳнат шартларини белгиланиши ва бу шартларни қўлланилиши устидан амалга оширилади. Дастлабки назорат, кундалик назорат ва якуний назорат ўзаро фарқ қилинмоғи лозим. Меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви ва қонунлар бажарилиши устидан назорат ва текшириш олиб бориш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 9-моддасида айтилган бўлиб, бу вазифаларни бажариш: 1) шунга махсус вакил қилинган давлат органлари ва уларнинг инспекци- ялари; 2) касаба уюшмалари ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда техника инспекциялар. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳуж- жатларига риоя этилишини текширишни қонунда белгиланган тартибда амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назорат олиб бориш Ўзбекистон Респуб- ликаси Бош прокурорига ва унга бўйсунувчи прокурорларга юклатилган 98 . Меҳнат кодексининг 8-моддасида айтилишича: «Ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланади, бу ҳимоя меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи органлар томони- дан амалга оширилади». 2-§. Меҳнат қонунлари бажарилиши устидан назорат олиб борувчи органлар ва уларнинг ваколатлари 97 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон, 8- модда. 98 Қаралсин: Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни. Ўзбекистон Респуб- ликаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, №20, 139-модда. Махсус ваколат берилган давлат органлари ва инспекциялари иш берувчи ёки унинг юқори турувчи органлардан мустақил равишда турли шаклдаги мулкчиликка асосланувчи корхона, муассаса ташкилотларда меҳнат қонунчи- лигига амал қилиниши аҳволини назорат қилади. Бу органлар турли давлат идоралари қарамоғида бўлиб, ваколатлари ва вазифалари ҳам турличадир. 1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси у ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1993 йил 29 июлдаги 378- сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида фаолият юритади 99 . Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Низомнинг 2-бандида айтилишича, инспекция барча мулкчилик шаклидаги корхоналар фаолиятини улар томонидан меҳнат қонунлари, жамоа шартномаларига амал қилишини назорат қилиши, ана шу мақсадда корхона- ларга тўсқинсиз кириши, зарур ҳужжатларни талаб қилиб олишлари, қонун бу- зилиши фактлари аниқланганида уларни бартараф этилишини талаб қилиши мум- кинлиги кўрсатиб қўйилган. Давлат меҳнат инспекцияси кўрсатмаси белгиланган муддатда бажари- лиши, ундан норози бўлинган тақдирда 10 кунлик муддат ичида судга муро- жаат қилишлари мумкинлиги айтилган. Давлат меҳнат ҳуқуқий инспекцияси- нинг қонунлар ижросини таъминлаш, қонунбузарликларни таҳлил қилиш, таъсир чоралари қўллаш юзасидан бошқа ваколатлари юқоридаги низомда белгилаб қўйилган. 2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат техникавий меҳнат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 12 апрелда №134 рақам билан рўйхатга олинган низомга кўра иш олиб боради. Низомнинг 1-бандида унинг вазифалари белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва- зирлигининг Давлат техникавий меҳнат инспекцияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари: Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлаттехникавий меҳнат инспекцияси, меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бошқармалари Ўзбе- кистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларга вазирли- кларда, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, ишлаб чиқариш бирлашмаларида, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, акциядорлик жамиятларида, давлат ҳайъат- ларида, фермер хўжаликлари, кичик ва қўшма корхоналарда (бундан буён корхона- 99 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари тўплами. 1993 йил, 7-сон, 29-модда. лар деб аталади) ишлаб чиқариш усули, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар риоя этилиши устидан назорат ва кузатув ягона тизимини ташкил этади. Давлат техникавий меҳнат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эгадир: Гувоҳномани тақдим этиб, исталган вақтда ҳеч бир тўсиқсиз корхоналар- га борадилар ва текширадилар; Иш берувчиларга, корхоналарнинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларга меҳнат муҳофазасига доир Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги мажбурий ижро этилиши лозим бўлган кўрсатмалар беради; Меҳнат муҳофазасига доир қонунлар, меъёрлар, андоза (стандарт)ларни бузишда айбдор бўлган корхоналарнинг раҳбарлари, мансабдор шахслари ва бошқа масъул ходимларига белгиланган тартибда жарима солади; Кузатиш ва назорат қилиш вазифаларини амалга оширишда зарур бўлган тушунтиришлар ва бошқа ахборотларни ижро этувчи ҳокимият идоралари- дан, корхоналардан оладилар; Меҳнат муҳофазасига доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар бузи- лиши аниқланган чоғда ишлаб чиқариш, цехлар, жиҳозларнинг ишини тўхта- тиб қўяди; Белгиланган тартибда меҳнат муҳофазаси ўқув курсларини тугатмаган ва қоидалар, меъёрлар, йўл-йўриқлар хусусидаги билимларини текширувдан ўтказмаган шахсларни ишдан четлаштиради; Меҳнат муҳофазасига доир қонунларни, қоидалар, меъёрлар, андоза (стан- дарт)ларни мунтазам равишда бузиб, тўхтатиб қўйилган ишлаб чиқариш, це- хлар, жиҳозлар ишини ўзбошимчалик билан тиклаган шахсларнинг эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши тўғрисидаги тақдимномаларни корхона раҳбарларига ва улар бўйсунувчи идораларга беради; Меҳнат муҳофазасига доир қонунларнинг бузилиши, (бош) давлат техни- кавий меҳнат нозир (инспектор)ининг кўрсатмалари бажарилмагани хусусидаги даъво талаблари ва бошқа материалларни тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборади; Сертификатларга эга бўлмаган ёки давлат андоза (стандарт)лари талабла- рига ва техникавий шартларга мувофиқ бўлган ишлаб чиқаришни ҳамда якка тартибда ва жамоа бўлиб ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишни тақиқлайди; Зарур бўлган ҳолларда бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш ва бошқа ма- шина жиҳозларидан бундан буён ҳам фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш учун корхона раҳбарларидан уларнинг ҳолатини техникавий экспертизадан ўтка- зишни талаб қилади. Давлат техникавий меҳнат инспекциясининг кўрсатмалари мажбурий ку- чга эга бўлиб, ундан норози бўлган шахслар судга шикоят беришлари мум- кин. 3. Саноатда ишларни хавфсиз олиб бориш ва назорат бўйича Агентлик. Бу ор- ган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 7 февралдаги 2535-УП со- нли «Ўзбекистон Республикаси саноатда ишларни хавфсиз олиб бориши ва тоғ-кон назорати Давлат қўмитасини саноатда ишларни хавфсиз юритиш ва тоғ-кон назорати бўйича Агентликка айлантириш тўғрисида»ги Фармони асо- сида ташкил этилган. Унинг тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги қарори билан тасдиқланган. Унинг асосий вазифаси саноатда ва тоғ-кон саноатида ишларни хавфсиз олиб борилиши, техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, меҳнат ша- роитларини тегишли стандартларга мувофиқ бўлишини назорат қилишдан иборат. Уларга ушбу вазифаларни амалга ошириш учун зарур ваколатлар бе- рилган. Жумладан, ушбу агентлик ва унинг жойларда органлари корхоналар ишини текширишга, тегишли қарорлар қабул қилишга, уларни мажбурий ижро этилишини таъминловчи чоралар кўришга ҳақли саналадилар. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling