Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Иш берувчилар (корхона ва ташкилотлар) меҳнат ҳуқуқи субъекти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

3-§. Иш берувчилар (корхона ва ташкилотлар) меҳнат ҳуқуқи субъекти 
сифатида 
Меҳнат муносабатларининг иккинчи томони – иш берувчилар бўлиб, улар 
юридик шахслардан иборат бўлиши мумкин. Қоидага кўра кўп ҳолларда иш 
берувчи сифатида юридик шахс мақомига эга бўлган корхона, ташкилот
муассасалар, давлатнинг тегишли органлари иштирок этади. Улар меҳнат 
ҳуқуқининг субъекти бўла олишлари учун зарур ҳажмда ҳуқуқ-муомала лаёқатига 
эга бўлишлари лозим ва ушбу меҳнат ҳуқуқий муомала лаёқати мазмуни, яъни 
уларнинг ҳар бирининг меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатидаги юридик статуси 
турлича бўлиб, қайси мулкчилик шаклига асосланишига, хўжалик юритиш 
шаклига, олдига қўйилган устав мақсадларига кўра ўзаро фарқ қилади. 
Тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадини кўзловчи кичик, хусусий, 
ўрта ва бошқа корхоналар ўз уставларида белгиланган мақсадларини амалга 
ошириш юзасидан меҳнат ҳуқуқий муомала лаёқатига эга бўладилар, 
ходимларни ишга ёллаш, уларни иш билан таъминлаш, меҳнатни ташкил 
қилиш, иш ҳақи тўлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ҳуқуқлар ва 
мажбуриятларни қўлга киритадилар. 
Иш берувчи корхона деганда қонунда белгиланган тартибда ташкил 
топган (рўйхатга олинган) меҳнат бозорида иш таклиф килувчи сифатида 
қатнаша оладиган субъект тушунилади. Тижоратчи ташкилот бўлган барча 
юридик шахслар ўз устав мақсадларига мос келувчи соҳада иш берувчи 
сифатида меҳнат бозорида иштирок этиши мумкин. 
Амалдаги қонунчиликка кўра иш берувчи корхонанинг меҳнат ҳуқуқи 
субъекти бўла олиш имконияти унинг расман ташкил этилиши билан юзага 


келади (ваколатли давлат органида рўйхатга олиниши билан боғлайди)
20

Бунда икки мезон мавжуд бўлишлиги эътиборга олинмоғи лозим. Улар:
1) оператив; 
2) мулкий мезонлар.
Оператив критерийга кўра корхона кадрлар танлаш – жойлаштириш би-
лан шуғуллана билиши, меҳнатни ташкил этиши, сифатли ва самарали 
ишлашлик учун зарур шарт-шароитларни ярата олиши лозим. 
Мулкий критерийга кўра иш берувчи – корхона ходимлар меҳнатига ҳақ 
тўлаш, бажарилган иш учун ҳисоб-китоб қила билишлик лаёқатига эга экан-
лиги назарда тутилади (устав ва бошқа фондларга, иш ҳақи фондларига эга 
эканлиги). Корхонани бошқаришнинг энг муҳим масалалари қонун билан ва 
корхона устави билан ҳуқуқий тартибга солинади.
Корхонанинг тугатилиши билан (банкротлик, ихтиёрийлик ва бошқа асо-
слар) ва корхоналарнинг ягона давлат реестридан чиқарилиши билан корхо-
нанинг меҳнат ҳуқуқи субъекти эканлиги ҳам барҳам топади. Тугатилаётган 
корхонада меҳнат килаётган ходимлар учун қонунда муайян кафолатлар 
назарда тутилган
21.
Ўзбекистонда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ юридик шахсни ташкил эт-
маган ҳолда якка тартибда тадбиркорлик фаолияти юритаётган шахслар ёлланма 
меҳнатдан фойдаланишлари мумкин эмас яъни улар меҳнат ҳуқуқининг субъекти бўла 
олишмайди. Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг 
кафолатлари тўғрисида»ги (2000 йил 25 май) Қонунининг 6-моддасига кўра якка 
тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳи томонидан ишлар уларнинг ўз шахсий меҳнати 
асосида, яъни ёлланма меҳнатдан фойдаланмаган ҳолда амалга оширилиши лозим. 
Фуқаролар тадбиркорликдан бошқа мақсадлар – маиший эҳтиёжларни 
кондириш учун (оила боғбони, шофёри, бола тарбиячиси ва бошқалар) бошқа 
фуқароларни ишга ёллашга ҳақли бўлиб, бундай пайтда айрим фуқаро меҳнат 
ҳуқуқининг иш берувчи сифатидаги субъекти бўлиб қатнашади ва бунда муайян 
ҳуқуқ-мажбуриятларга эга бўлади, бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар меҳнат қонунчили-
гига асосланади
22


Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling