Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

Меҳнат ҳуқуқий муноса-
батларнинг мазмуни 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар меҳнат қонунлари ва меҳнат муносабатлари 
каби икки социал воқеликнинг маҳсули саналади. Меҳнат ҳуқуқий муносабатла-
рининг ўрнатилиши бир томондан ходимнинг, иккинчи томондан иш бе-
рувчининг меҳнат жараёнидаги амалий фаолиятларини тартибга солишдан 
иборатдир. Бу амалий фаолият меҳнат шартномасини тузиш, меҳнат шароит-
ларини таъминлаш ва ҳоказолардан иборат бўлиб, меҳнат муносабатлари 
мазмунининг моддий томонини ташкил этади. 
Меҳнат муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
субъектив ҳуқуқий ҳолат меҳнат муносабатларининг иродавий мазмунидан 
иборатдир. 
Ходимнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, иш берувчининг ҳуқуқ ҳамда 
мажбуриятлари меҳнат ҳуқуқий муносабатлар мазмунининг энг муҳим тар-
кибий қисми, зарур элементидир. 
3-§. Бошқа турдаги меҳнатга оид муносабатлар 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ равишда юз берадиган 
меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, 
уларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз. 
1. Меҳнатга оид ташкилий бошқарув муносабатлари 
Меҳнат ҳуқуқи билан тартибга солинадиган муносабатлардан бири – кор-
хона меҳнат жамоаси, касаба уюшмалари қўмиталари, иш берувчи вакиллик 
органлари иштирок этадиган ташкилий-бошқарув муносабатлари меҳнат 
ҳуқуқида муҳим ўрин тутади. Бундай ташкилий-бошқарув муносабатлари ка-
саба уюшмалари билан давлат органлари ўртасидаги алоқаларни ҳам ўз ичига 


олади. Бу алоқалар турли даражадаги касаба уюшмалари органлари билан 
турли давлат органлари орасидаги алоқаларни қамраб олади. 
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида иш берувчилар ва касаба уюш-
малари, иш берувчилар ҳамда корхона меҳнат жамоаси меҳнат шароитларини 
белгилаш ва ўзгартиришга оид бошқарув муносабатлари муҳим ўрин тутади. 
Бу ҳуқуқий муносабатлар меҳнат ҳуқуқи нормаларининг ижтимоий муноса-
батларини тартибга солишидаги самарадорлигини оширишга қаратилгандир. 
Корхона иш берувчиси – меҳнат жамоаси, корхона иш берувчиси – касаба 
уюшмаси тарзидаги турли субъектли муносабатлар шаклидаги ташкилий-
бошқарув муносабатлари ёки бевосита ишлаб чиқариш демократиясини ифо-
далайди. Шу билан бирга бошқарув муносабатларида корхона иш берувчиси 
устувор мавқега эга бўлади. 
Ташкилий бошқарув муносабатларда корхона иш берувчиси зиммасига 
муайян мажбуриятлар юклатилади. Бундай муносабатларда меҳнат жамоаси ва 
касаба уюшмалари қўмиталарининг иштирок этиш шакллари турлича бўлиб, 
қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган. 
Ташкилий бошқарув муносабатлари одатда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, 
бошқариш, локал ҳужжатлар қабул қилиш юзасидан қарорлар қабул қилиш, 
меҳнат қонунларини қўллаш зарурати туфайли юзага келади. Бундай қарор-
ларни қабул қилиш ташаббуси одатда иш берувчидан, баъзан эса касаба 
уюшмаси қўмитасидан ҳам чиқиши мумкин. 
Ташкилий бошқарув соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни барҳам топи-
шига олиб келадиган юридик фактлар жумласига ушбу масалага оид аввал 
амал қилиб келган акт (қарор)ни бекор қилиниши ёки бошқа ана шундай 
қарор қабул қилиниши кабилар киради. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling