Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат


ЎҚУВЧИНИНГ ЎҚУВ ВА МЕҲНАТ КЎНИКМАЛАРИНИ ЎРГАНИШ


Download 2.6 Mb.
bet13/52
Sana17.06.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1540239
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   52
Bog'liq
1-Психодиагностика (1)

ЎҚУВЧИНИНГ ЎҚУВ ВА МЕҲНАТ КЎНИКМАЛАРИНИ ЎРГАНИШ

Ўқувчининг ўқув ва меҳнат кўникмалари ўз ичига унинг ўз ишини режалаштира олиши, ўз фаолиятини ўзи назорат қила олиши, фаолият суръатини бошқара олишини олади.


Ўқувчининг ақлий ривожланиш даражасини аниқлашда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
а) тафаккур жараёнларининг ривожланганлик даражаси;
б) тафаккурнинг техник фаолиятида юзага чиқадиган махсус хусусиятлари;
в) ўз фаолиятини режалаштириши ва бошқара олиши;
г) техник вазифаларни ечишда муҳим аҳамиятга эга бўлган хусусиятларнинг мавжудлиги.
Ўқувчиларнинг ақлий ривожланиш даражаси, меҳнат малакалари ва кўникмаларини ўрганиш учун қўллаш мумкин бўлган оддий методикаларга қуйидагилар киради:


1. ОРТИҚЧА ПРЕДМЕТНИ ТОПИШ ( ВА ОЛИБ ТАШЛАШ ).
Бу методика ўқувчи тафаккурининг аналитик—синтетик хусусиятларини, таҳлил қилинаётган материални умумлаштира олиш малакасининг мавжудлик даражасини ўрганишга мўлжалланган. Методикани ўрганиш учун махсус равишда тузилган расмлар мажмуасидан фойдаланилади. Расмлар мажмуасини педагогнинг ўзи ҳам ўз предметига мослаб тайёрлаши мумкин. Расмда тўртта предмет (масалан, соат, торози,, кўзойнак, термометр) акс эттирилган. Текширилувчининг вазифаси акс эттирилган предметларнинг энг мухим белгиларини топиш ва шунинг асосида "ортиқча", бошқаларга мос келмайдиган предметни топиш, қолган уч предметга эса умумий ном беришдан иборат. Бизнинг мисолимизда "ортиқча" предмет — кўз ойнак. Қолганлари эса ўлчаш асбоблари.

2. ОРТИҚЧА ТУШУНЧАНИ ТОПИШ.


Бу методика юқорида қўрсатилган методиканинг вербал (сўзлар) ёрдамида ифодаланадиган) варианти бўлиб, ўқувчининг мавҳум ва сўз —мантиқ тафаккурини, абстракт материалларни умумлаштира олиш малакасини ўрганишда қўлланилади.Ўқувчига бир қанча сўзлар мажмуаси берилади. Сўзлар абстракт сўзлар бўлиши мумкин. Масалан: олийжаноблик, тўғрисўзлик, камтарлик, кўролмаслик, ботирлик. Шунингдек, вазифа нарса ва ҳодисаларнинг номларидан иборат бўлиши ҳам мумкин (соат, барометр, самолёт, термометр, секундомер). Педагогнинг ўзи ҳам ўз предметига оид сўзлардан вазифалар тузиши мумкин. Бу ҳолда фанга оид терминлар, фанда учрайдиган энг муҳим предмет, деталларнинг номидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.Текширилувчининг вазифаси берилган бешта сўз орасидан бошқаларга тўғри келмайдиган “ортикча” сўзни топиш қолган сўзларга умумий ном беришдан иборат. Вазифани тўғри бажариш учун ўқувчи берилган тушунчаларнинг энг муҳим ва умумий белгиларини топиши, шу белгилар асосида уларни умумлаштириши ва уларга умумий ном бериши лозим. Шундан кейингина ўқувчи ажратилган (топилган) муҳим белгига эга бўлмаган, яъни “ортиқча” сўзни топади.



Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling