Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – Қурилишинститути «Қурилишни бошқариш» факультети


Download 113.11 Kb.
bet12/12
Sana18.06.2023
Hajmi113.11 Kb.
#1569888
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
10- вариант iqtisod

Хулоса
Фойда - қурилиш индустрияси корхоналари ва ташкилотларининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти натижаларини акс эттирувчи якуний кўрсаткичдир. Ушбу кўрсаткич бўйича қурилиш корхонасининг молиявий барқарорлиги ва унинг кейинги ривожланиш имкониятлари белгиланади.
Қурилишнинг смета қиймати аввалдан кафолатланган фойда нормасини ҳисобга олувчи қурилиш маҳсулотининг нархи ҳисобланади. Қурилишнинг смета қийматини камайтириш – лойиҳаловчи, қурувчи ташкилотлари ва инвестицион жараённинг бошқа иштироқчиларининг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Қурилиш иқтисодиётини ислоҳ қилиш умуммиллий иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг таркибий қисмидир. Давлат қурилиш иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг устивор йўналишларини танлашга имкон беради.
Тармоқ иқтисодиётининг аҳволи ва кўрсаткичлари қурилишда хўжалик юритишнинг тўлиқ бозор механизмларини амалга ошириш бўйича бошқа тармоқлардан анча орқада қолаётганлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, мулк эгалари синфининг шаклланиши суст, йирик хусусий қурилиш фирмалари йўқ, тадбиркорлик фаолияти ҳали керакли суръат ва кўламга эга бўлгани йўк, қурилиш ташкилотлари (фирмалари) ўртасида ҳали жиддий рақобат мавжуд эмас.
Бугунги кунда хўжалик юритишда тобора мустақил бўлиб бораётган қурилиш мажмуаси ва аввало унинг ишлаб чиқариш бўғинларини қайта қуриш лозим: аввалгидек “юқоридан” буйруқ кутиб ўтириш тамойилларидан воз кечиш, ўз-ўзини таъминлаш ва ўз-ўзини маблағ билан таъминлашга ўтиш зарур.
Қурилишнинг самарадорлигини ошириш ташаббускорлик ва тадбиркорликни ривожлантиришни, йирик, ўрта ва кичик қурилиш корхоналари ва ташкилотларини оқилона бирлаштиришни кўзда тутади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  1. И.А. Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, тараққиёт шартлари ва кафолатлари. Т., “Ўзбекистон”, 1997.

  2. Ўзбекистон Республикасининг “Корхоналар тўғрисида”ги +онуни. +онун ва қарорлар. Т., “Ўзбекистон”, 1992

  3. Н.А. Зайцев. Корхона саноати иқтисодиёти. М., “ИНФРА-М”, 1996

  4. И. Верст, П. Равентоу. Фирма иқтисодиёти. Дарслик. М. “Вўсшая школа”, 1994

  5. Корхоналар молияси. Ўқув қўлланмаси. Е.И. Бородина муҳаррирлигида муаллифлар жамоаси таҳрири, М., “ЮНИТА”, 1995

  6. В.Ж. Дубровский, Б.И. Чайкин. Корхона (фирма) иқтисодиёти ва бошқаруви. Екатеринбург, 1998.

  7. Ю.А. Львов, Иқтисодиёт ва бизнесни ташкиллаштириш асослари, Санкт-Петербург, ГМП “Формика”, 1992.

  8. Степанов П. С. “Экономика строительства” М., “Юрайт”, 2005.

  9. Махмудов Э.Х. Капитал қурилиш иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. Т.: ТДИУ, 2009.

  10. “Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг муаммолари ва ечимлари”. Республика илмий-амалий анжумани натижалари бўйича илмий тўплам. Т.: 2008й.

  11. “Қурилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжуман материаллари асосида илмий ишлар тўплами / Тошкент ш., ТАҚИ, 2011 йил

  12. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг “1997-2010 йиллар бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари” статистик тўпламлари.

  13. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2009-2010 йиллардаги маълумотлари.

  14. www.gov.uz. (Ўзбeкситoн Рeспубликаси ҳукуматининг расмий сайти)

  15. www.gkas.uz (Ўзбeкистoн Рeспубликаси Давлат aрxитeктурa вa қурилиш қўмитаси)

  16. www.stat.uz (Ўзбeкистoн Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси)

  17. www.mf.uz Ўзбeкистoн Рeспубликаси Мoлия Вазирлиги.

18.www.stroyinfo.uz (Кaпитaл қурилишдa иқтисoдий ислoҳoтлaр вa нaрxлaрни шaкллaнтириш Мaркaзи сaйти)



Download 113.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling