Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Бир компонентли ўғитлардаги калийнинг


Download 0.78 Mb.
bet15/15
Sana18.09.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1680880
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
04 калий лаб

Бир компонентли ўғитлардаги калийнинг
массавий улушини аниқлаш
Бу усул калийни натрий тетрафенилборат билан сирка кислотали муҳитда чўктиришга ва чўкмани қуритиб оғирлигини аниқлашга асосланган.


Тажриба ўтказиш учун керакли буюмлар, жиҳозлар ва реактивлар.

  1. Пипетка
  2. хажми 100 см3 ли кимёвий стакан


  3. сув хаммоми

  4. бюретка

  5. совуқ сувли кристаллизатор

  6. фильтр

  7. хажми 500 см3 ли ўлчов колбаси

  8. тигель

  9. Қуритиш шкафи

  10. аналитик тарози

  11. метил-қизил индикатори

  12. сирка кислотаси

  13. натрий тетрафенилборат

  14. совуқ сув

Эритма тайёрлаш:
5 г намуна (маҳсулот)дан тарозида ўлчаниб, хажми 500 см3 ўлчов колбага солинади, устига +50-200 см3 сув қуйилиб, қайнагунча қиздирилади ва 15 минут давомида қайнатилади. Сўнгра эритмани уй ҳароратигача совутилади ва ўлчов чизиғигача сув билан суюлтирилади.
Колбани тиқин билан беркитиб, яхшилаб чайқатилади. Эритмани қуруқ фильтр орқали фильтрланади, бошланғич 40-50 см3 фильтратни ташлаб юборилади.

Ишни бажариш тартиби


Пипетка орқали 5 см3 анализ қилинаётган эритмадан аликвот олинади ва хажми 100 см3 ли кимёвий стаканга солинади. Устига 30 см3 сув қуйилиб, 1-2 томчи метил-қизил индикатори ва эритма ранги қизил рангга киргунча томчилатиб сирка кислота (10% хажмий) томизилади.
Эритмани сув хаммомида (50±10) ºС хароратгача қиздирилади. Сўнгра кимёвий стаканни ичига бюретка ёки пипетка орқали томчилаб аралаштириб турган холда10 см3 натрий тетрафенилборат томизилади. Бунда оқ чўкма ҳосил бўлади. Чўкмали эритма сув хаммомида 5 минут тиндирилгач, тезда совуқ сувли кристаллизаторда 20ºС дан паст хароратгача совутилади ва 10 минут тиндирилади. Чўкма суюқ фазадан ажратилади.
Чўкмани стаканда 3-4 мл ювувчи эритма билан ювилиб, фильтрдан ўтказилади. Кимёвий стакан ва фильтратдаги чўкмани 4 см3 дан ювувчи эритма билан ювиб турилади. Эритма хар гал ташлаб юборилади. Стакан ва чўкмани 3 марта 5 см3 гача хажмли совуқ сув билан ювилади. Ювувчи сувнинг умумий хажми 50см3 бўлиши керак.
Қуритиш шкафида 120±5 ºСда 60 минут қуритилган чўкмали тигельни эксикаторда 45 минут совутилади ва оғирлиги аналитик тарозида тортиб ўлчанади.
Натижалар таҳлили:
Калийнинг К2О га нисбатан масса оғирлиги (Х1) процентда қуйидаги формула орқали аниқланади:
(m1 – m) ∙ 0,1314 ∙ 500 ∙ 100
Х1 = ————————————
V ∙ m2
Бу ерда m – қуруқ тигель оғирлиги, г;
m1 – калий тетрафенилборат чўкмали тигель оғирлиги, г;
500 – анализ қилинаётган эритманинг умумий хажми, см3;
V – анализ қилинаётган эритманинг аликвот хажми, см3;
m2 – анализ қилинаётган маҳсулот намунасининг оғирлиги, г.
Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling