Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти
Рaсм-5. Кaлий xлoридни нaтрий сульфат билaн кoнвeрсиясининг
Download 0.78 Mb.
|
04 калий лаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тажриба ўтказиш учун керакли буюмлар, жиҳозлар ва реактивлар.
- Ишни бажариш тартиби
Рaсм-5. Кaлий xлoридни нaтрий сульфат билaн кoнвeрсиясининг
K+, Na+│Cl-, SO22-–H2O тизим диaгрaммaсидаги ифодаси Глазерит эритмaси кoнвeрсия жaраёнидaн чиқaрилaди; бундa кaлийнинг aжрaлиши 75%дaн oшмaйди. Жaрaёндa кaлийнинг aжрaлиш миқдорини ошириш учун, глазерит эритмaсини қaйтa ишлaшнинг бир нeчa вaриaнтлaри, назарий жиҳатдан кўриб чиқилгaн. Тажриба ўтказиш учун керакли буюмлар, жиҳозлар ва реактивлар. Аралаштиргич. Хавонча. Пикнометр Аналитик тарози Термометр Элак. Фильтрловчи воронкали Бюхнер колбаси. 500 мл ли ўлчов колбаси. Фотометр ППФ-УНИИЗ. Сув насоси. Муфель печи Фильтр қоғози Тигель Сув хаммоми 250 мл ли ўлчов колбаси. Реакцион колба Сильвинит. Дистилланган сув. Калий хлорид Мирабилит 25 мл 5%ли барий хлорид Ишни бажариш тартибиКалий сульфат олиш жараёни икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда-оралиқ махсулот-глазерит олинади. Иккинчи босқичда эса глазеритни калий хлорид билан конверсияси амалга оширилади ва калий сульфат олинади. Биринчи босқичдан сўнг қолган эритма яна қўшимча глазерит олиш учун буғлатилади. Глазерит олиш жараёни 25ºС ҳароратда атмосфера босими остида амалга оширилади. Қурилма реакцион колба, термометр ва аралаштиргичдан иборатдир. Реакция 60 минут вақт давомида амалга оширилади. Ҳосил бўлган суспензияни қаттиқ ва суюқ фазаларга ажратиш вакуум остида, фильтрловчи воронкали Бюхнер колбасида амалга оширилади. Суспензиянинг зичлиги пикнометр ёрдамида ўлчанади. Ҳосил бўлган маҳсулот таркибидаги SO32- ионлари миқдори аниқланади. Анализ қуйидаги тартибда ўтказилади: Умумий эритма таҳланади. Бунинг учун глазеритни аналитик тарозида оғирлигаи ўлчаниб, хажми 250 мл ли колбага солинади. Устига 60 мл дистилланган сув қуйиб, хажми 40 мл ва концентрацияси 56% бўлган HNO3 солинади. Хосил бўлган эритмани мўрили шкаф остида 0,5 соат қайнатилади. Вақт тугагач колбанинг ўлчов чизиғигача дистилланган сув қуйилади. Эритмадан 10 мл алоҳида колбага олиниб, устига 90 мл дистилланган сув қуйилади ва 90ºС ҳароратда қиздирилади. Параллел равишда 25 мл 5%ли BaCl2 эритмаси олиниб 90ºС ҳароратда қиздирилади. Қайноқ эритмалар аралаштирилиб, 70-80ºС ҳароратда 2-4 соат чўкма тўлиқ чўкгунича тиндирилади. Ҳосил бўлган чўкмани атмосфера босими остида сульфатли фильтрда фильтрланади. Чўкмали фильтр қоғозини олдинданоғирлиги аниқланган тигельга қўйиб, 800 ºС хароратга муфель печига 1-2 соатга қўйилади. Ёнишдан қолган қолдиқли тигельни тарозида тортиб, SO32- ионларининг процент миқдори ўлчанади. Ўлчов натижалари қуйидаги формула орқали аниқланади: ((В – А) – 0,00375) ∙ 0,373 ∙ 250 ∙ 100 ————————————————— , х ∙ 10 Бу ерда В – ёнишдан сўнг тигель массаси, г; А – қуруқ тигель массаси, г; х – глазеритнинг умумий эритмадаги бошланғич миқдори, г. Глазеритдаги SO32- ионларининг миқдори назарий жиҳатдан 48% ни ташкил этиши лозим. Лаборатория ишининг иккинчи босқичида калий хлоридни биринчи босқичда олинган глазерит билан реакцияси асосида калий сульфати олинади. Калий сульфат олиш жараёни 25 ºС хароратда атмосфера босими остида амалга оширилади. Қурилма реакцион колба, термометр ва аралаштиргичдан иборатдир. Дастлаб ўлчанган миқдордаги дистилланган сувда KCl эритилади, сўнгра ҳосил бўлган эритмага глазерит қўшилади. Икки тузнинг тўйинган эритмаси ҳосил бўлиб, уни 1 соат давомида аралаштириб турилади. Ҳосил бўлган суспензиянинг қаттиқ ва суюқ фазаларини вакуум остида (0,3 атм) фильтрловчи воронкали Бюхнер колбасида ажратилади. Суспензиянинг зичлиги пикнометр ёрдамида ўлчанади. Глазерит : калий хлорид нисбати 2,5:1 нисбатда бўлади. Ҳосил бўлган маҳсулотдаги сульфит ионлари миқдори аниқланади. Назарий жиҳатдан калий сульфатда SO32- ионлари 45% ни ташкил этиши лозим. Лаборатория ишида калий сульфатни ҳосил бўлишини глазерит : калий хлорид нисбатига боғлиқлигини ўрганиш учун турли нисбатларда (1 : 1; 1 : 1,5; 1 : 2; 1 : 2,5; 1 : 3) ва турли вақт мобайнида тажрибалар ўтказилади ва махсулот чиқими аниқланиб, оптимал шароит аниқланади. Жараён кинетикасига эритувчининг таъсирини ўрганиш учун тажрибалар сув ва қолдиқ эритма иштирокида ўтказилади. Олинган натижалар жадваллар шаклида берилади. Олинган натижалар жадвали: Жадвал Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling