Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти
Download 0.78 Mb.
|
04 калий лаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Регуляторлар
- Реагентларни тайёрлаш
Кўпик ҳосил қилувчи реагентлар - булар ҳам органик моддалар бўлиб, суюқ фаза - ҳаво ва суюқ фаза - минерал фазаларнинг юзасида адсорбцияланиб, ҳавони дисперслаш ва минералларнинг юзасида қўшимча гидрофоблаш учун қўлланилади.
Регуляторлар - сильвинитни флотация усули билан бойитиш жараёнида реагентларнинг таъсирини ўзгартиради. Натижада калий хлорид кўпикка ўтади. Тажриба ўтказиш учун керакли буюмлар, жиҳозлар ва реактивлар. Хажми 1 л бўлган флотация машинаси. Аралаштиргич. Хавонча. Элак. Фильтр. 500 мл ли ўлчов колбаси. Фотометр ППФ-УНИИЗ. Сув насоси. SL-1 100 мл ли ўлчов колбаси. Флотореагентлар. Сильвинит. Дистилланган сув. Крахмал КМЦ Реагентларни тайёрлаш Депрессор сифатида турли хил: 1) хитой маҳсулоти-SL-1, 2)КМЦ, 3) крахмал эритмалари алоҳида тайёрланади. Депрессор тайёрлаш қуйидаги тартибда олиб борилади: - совуқ сув аралаштиргичли хажми 250 мл бўлган реагент тайёрлаш колбасига берилади; - SL-1, КМЦ, крахмал реагенти 1г миқдорда реагент тайёрлаш колбасига солинади; - ҳосил бўлган аралашма аралаштиргичда аралаштирилади; - реагент суспензияси 15 минут реагентлар сувда эриб кетгунга қадар аралаштирилади; - сувли хаммомда эритма ҳарорати 500Сга етказилади; - эритма 15 минут аралаштирилади; - ҳосил бўлган эритма оддий шароитда сақланади. Тайёрланадиган депрессор концентрацияси -1%. Йиғувчи тайёрлаш аминлар, кўпик ҳосил қилувчи ва аполяр реагентлар эмульсияси аралашмасини тайёрлашдан иборат бўлиб, тайёрлаш жараёни қуйидаги тартибда олиб борилади: - Қаттиқ амин эритиш колбасига солинади ва аминни буғ ёрдамида 80оС гача ҳароратда сув хаммомида эритилади. - Реагентлар тайёрлаш колбасига 60оС ли иссиқ сув қуйилади ва 0,6г 30% ли хлорид кислота қўшилади; -Амин эмульсиясига (0,38г) кўпик ҳосил қилувчи ва (0,38г) аполяр реагент қўшилади ва у 20-30 минут аралаштирилади; - Эмульсия аралашмаси реагентлар тайёрлаш колбасига оқиб тушади ва бир соат аралаштирилади; - Реагентлар тайёрлаш колбасига 7,7 см3 иссиқ сув қўшилади ва 20-30 минут аралаштирилади; - Аминлар фаоллигини аниқлаш учун, эмульсиядан намуна олиб, рН ўлчанади. pH (2,5-3,0) бўлиши керак; - Зарур бўлса, рНни ростлаш учун эмульсияга хлорид кислота қўшилади ва яна 20 минут аралаштирилади, бу жараён, рНнинг керакли миқдорига эришилгунча, такрорланади. - ҳосил бўлган эритма оддий шароитда сақланади. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling