Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Download 0.78 Mb.
bet6/15
Sana18.09.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1680880
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
04 калий лаб

Бошлангич маълумотлар


Тажриба
номи



Тажриба ўтказиш шароити

Бошланғич эритма миқдори

Вақт мин.

tб,оС

tох,оС

Жами

H2O

KCl

NaCl
























Олинган натижалар


Таж-риба номи



Охирги эритма
микдори, г

Олинган тузлар миқдори, г

Ажратиб олиш даражаси,%

Назарий
чиқиш



жами



H2O

KCl

NaCl

KCl

NaCl







NaCl

KCl

г

%

г

%








































ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ №2


СИЛЬВИНИТНИ ФЛОТАЦИЯ УСУЛИДА БОЙИТИШ


Ишдан максад: Силвинитни флотация усулида бойитиш жараёнининг физик-кимёвий асосларини таҳлил этиш. Флотация жараёнига турли омиллар: руданинг майдаланганлик даражаси, зарралар ўлчами, флотация вақти, маҳаллий хом-ашёлар асосидаги флотореагентларнинг таъсирини ўрганиш.


Назарий маълумотлар

Флотация – бу маъданларни бойитишда энг кўп қўлланилаётган усуллардан бири. Бу усул турли саноатларда кенг қўлланилади: тоғ-кон, биохимия ва озиқ-овқат саноатларида. Шу кунда флотация эритмалардан ионларни ва молекулаларни ажратиш учун қўлланилмоқда.


Флотация жараёни бойитилаётган маъданнинг таркибидан айрим минералларни сув ёки тўйинган тузлар эритмаси билан намланишга асосланган.



Расм - 4. Намланишнинг уч фазали ўлчамдаги таъсир кучлари
Минералнинг юзаси сув билан намланганида (тўлиқ гидрофил), назарий томондан намланиш бурчаги 0ºдан, агар минералнинг юзаси сув билан намланмаганида (гидрофоблик чегараси) 180º гача ўзгаради.
Флотация жараёнида бойитилаётган маъдан суспензиясига ҳаво ёки газ пуфланса, минералнинг намланмаган заррачалари пуфакчаларга ёпишиб қуйқанинг юзасига чиқади ва унинг юзасидан минералланган кўпик ажратиб олинади. Минералнинг ҳўл бўлган заррачалари чўкмага тушади. Шундай йўл билан бойитилаётган маъдан таркибий минералларга ажратилади. Бу усул бўйича минерал флотацияланиб, бойитилади. Флотация жараёни айрим минералларни ҳаво ёки газ пуфакчаларига танлаб ёпишишига асосланган. Минералнинг гидрофоблик хусусияти ошиши билан унинг ҳаво пуфакчаларига ёпишқоқлик хусусияти ошади.
Флотация жараёни қуйидаги босқичлардан иборат: 1) эритувчининг диффузияси ва туз минералларига селектив адсорбция; 2) минерал заррачаларнинг қуйқада ҳаво пуфакчалари билан тўқнашиши; 3) заррачаларнинг пуфакчаларда мустаҳкамланиши; 4) минераллашган кўпик ҳосил бўлиши, заррачаларни кўпик билан концентрант шаклида юзага чиқариш.
Қуйқада заррачаларнинг пуфакчалар билан тўқнашиши, заррачаларнинг йириклиги, унинг зичлиги, пуфаклар сони ва йириклиги, флотомашинанинг аралаштириш тезлигига ҳам боғлиқ.
Айрим минералларгина табиий гидрофоблик хусусиятига эга: олтингугурт, графит, бор кислотаси, тальк, молибденит (намланиш бурчаги 70-900). Бу минераллар табиий флотацияланиш хусусиятига эгадир. Лекин минералларнинг кўпи сув билан яхши хўллангани учун бойитиш жараёнида флотореагентлар қўлланиши шарт, буларнинг таъсирида у ёки бу минералнинг ҳўлланиш даражаси ошади (танланган минералнинг ҳўлланиш даражасини оширади ёки камайтиради), яьни у билан флотация жараёни бошқарилади.
Бундай жараён, минерал юзасини гидрофоблаш деб айтилади. Калийли тузларни флотацион бойитиш учун махсус флотореагентлар қўлланилади.
Флотореантлар вазифаси бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Йиғувчилар - бу органик моддалар. Бу минераллар юзасини гидрофобизациялаш ва ҳаво пуфакчаларига ёпиштириш учун қўлланадилар. Сильвинитни флотациялашда йиғувчи бўлиб, катионактив моддалар ва қутбсиз реагентлар қўлланилади. Шламнинг флотациялашда эса - анионактив моддалар.
Модификатор - реагентлар (активатор, депрессор ва регуляторлар) - булар йиғувчилар ва кўпик ҳосил қилувчи моддаларнинг таъсирини ўзгартириш натижасида, флотация натижасини яхшилашда ёрдам берувчи моддалардир.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling