Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти
Download 0.78 Mb.
|
04 калий лаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишни бажариш тартиби
Калий сульфатдаги SO32- миқдори
Жадвал
Жадвал
Бир компонентли ўғитлардаги калийнинг массавий улушини аниқлаш Бу усул калийни натрий тетрафенилборат билан сирка кислотали муҳитда чўктиришга ва чўкмани қуритиб оғирлигини аниқлашга асосланган. Тажриба ўтказиш учун керакли буюмлар, жиҳозлар ва реактивлар. Пипетка хажми 100 см3 ли кимёвий стакансув хаммоми бюретка совуқ сувли кристаллизатор фильтр хажми 500 см3 ли ўлчов колбаси тигель Қуритиш шкафи аналитик тарози метил-қизил индикатори сирка кислотаси натрий тетрафенилборат совуқ сув Эритма тайёрлаш: 5 г намуна (маҳсулот)дан тарозида ўлчаниб, хажми 500 см3 ўлчов колбага солинади, устига +50-200 см3 сув қуйилиб, қайнагунча қиздирилади ва 15 минут давомида қайнатилади. Сўнгра эритмани уй ҳароратигача совутилади ва ўлчов чизиғигача сув билан суюлтирилади. Колбани тиқин билан беркитиб, яхшилаб чайқатилади. Эритмани қуруқ фильтр орқали фильтрланади, бошланғич 40-50 см3 фильтратни ташлаб юборилади. Ишни бажариш тартибиПипетка орқали 5 см3 анализ қилинаётган эритмадан аликвот олинади ва хажми 100 см3 ли кимёвий стаканга солинади. Устига 30 см3 сув қуйилиб, 1-2 томчи метил-қизил индикатори ва эритма ранги қизил рангга киргунча томчилатиб сирка кислота (10% хажмий) томизилади. Эритмани сув хаммомида (50±10) ºС хароратгача қиздирилади. Сўнгра кимёвий стаканни ичига бюретка ёки пипетка орқали томчилаб аралаштириб турган холда10 см3 натрий тетрафенилборат томизилади. Бунда оқ чўкма ҳосил бўлади. Чўкмали эритма сув хаммомида 5 минут тиндирилгач, тезда совуқ сувли кристаллизаторда 20ºС дан паст хароратгача совутилади ва 10 минут тиндирилади. Чўкма суюқ фазадан ажратилади. Чўкмани стаканда 3-4 мл ювувчи эритма билан ювилиб, фильтрдан ўтказилади. Кимёвий стакан ва фильтратдаги чўкмани 4 см3 дан ювувчи эритма билан ювиб турилади. Эритма хар гал ташлаб юборилади. Стакан ва чўкмани 3 марта 5 см3 гача хажмли совуқ сув билан ювилади. Ювувчи сувнинг умумий хажми 50см3 бўлиши керак. Қуритиш шкафида 120±5 ºСда 60 минут қуритилган чўкмали тигельни эксикаторда 45 минут совутилади ва оғирлиги аналитик тарозида тортиб ўлчанади. Натижалар таҳлили: Калийнинг К2О га нисбатан масса оғирлиги (Х1) процентда қуйидаги формула орқали аниқланади: (m1 – m) ∙ 0,1314 ∙ 500 ∙ 100 Х1 = ———————————— V ∙ m2 Бу ерда m – қуруқ тигель оғирлиги, г; m1 – калий тетрафенилборат чўкмали тигель оғирлиги, г; 500 – анализ қилинаётган эритманинг умумий хажми, см3; V – анализ қилинаётган эритманинг аликвот хажми, см3; m2 – анализ қилинаётган маҳсулот намунасининг оғирлиги, г. Калий сульфатни аниқлаш K2SO4 тутган эритмани буғлатилиб, чўкмани қиздирилади, совутиб аналитик тарозида оғирлигини аниқланади. Тажриба мобайнида йўқотишларни камайтириш учун анализ қилинаётган эритмага оз миқдорда сульфат кислота қўшилади. Аввал сув хаммомида, сўнгра электр плиткада 250 ºС да мўрили шкафда қиздирилиб, сулфат кислота буғлари қолмагунча буғлатилади. Бунда бисульфат хосил бўлади: K2SO4 + H2SO4 → 2KHSO4 Қиздирилганда у пиросульфатга ўтади: 2KHSO4 → K2S2O7 + H2O 600 ºСга яқин хароратда пиросульфат сульфат хосил бўлиши билан парчаланади: K2S2O7 → K2SO4 + SO3 Калий пиросульфат сульфатга тезроқ ўтиши учун 0,1-0,2 г тоза аммоний карбонат қўшилади ва тигельни устини ёпиб қиздирилади: K2S2O7 + (NH4)2CO3 → K2SO4 + (NH4)2SO4 + CO2 Қиздирилганда аммоний сульфат хам учади. Чўкмада фақат K2SO4 қолади. Система совутилиб K2SO4 оғирлиги аниқланади. Хароратнинг 800 ºС дан ошиши калий сульфатнинг хам учиб чиқишига олиб келиши мумкин, 1500 ºС ва ундан юқори хароратда калий сульфат калий оксиди ва сульфат ангидридга парчаланади, қолдиқ эса ишқорий муҳитни беради. Агар анализ қилинаётган эритмада калий сульфатдан ташқари натрий сульфат хам бўлса, у холда сулфатлар йиғиндиси аниқланади ва сульфатлар аралашмасида калий ва натрийни аниқлаш мумкин бўлади. Сульфатлар аралашмасининг намунасини сувда эритиб, сульфатнинг миқдорини гравиметрик усулда BaSO4 кўринишида аниқланади. Агар калий ва натрий сульфатлари оғирлигини А га тенг десак, хосил бўлган барий сульфат оғирлиги В, калий ва натрийнинг намунадаги миқдори х ва у десак, у холда: K2SO4 Na2SO4 ————х + ———— = A 2K 2Na BaSO4 BaSO4 ————х + ———— = B 2K 2Na Бу ердан 2K(BaSO4∙A – Na2SO4∙B) x = ———————————— = 2,4281А – 1,4777В BaSO4(K2SO4 – Na2SO4) А – калий ва натрий сульфатлари оғирлиги, г В – барий сульфат оғирлиги, г х – калий миқдори, г Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling