Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти
Тажриба ўтказиш учун керакли буюмлар, жиҳозлар ва реактивлар
Download 0.78 Mb.
|
04 калий лаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишни бажариш тартиби
Аралаштиргич. Хавонча. Пикнометр Аналитик тарози Термометр Элак. Фильтрловчи воронкали Бюхнер колбаси. 500 мл ли ўлчов колбаси. Фотометр ППФ-УНИИЗ. Сув насоси. Муфель печи Фильтр қоғози Тигель Сув хаммоми 250 мл ли ўлчов колбаси. Реакцион колба Сильвинит. Дистилланган сув. Калий хлорид Аммоний нитрат 25 мл 5%ли барий хлорид Ишни бажариш тартибиКалий нитрат олиш жараёни икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда-оралиқ махсулот (NH4NO3∙KNO3) олинади. Иккинчи босқичда эса NH4NO3∙KNO3 ни калий хлорид билан конверсияси амалга оширилади ва калий нитрат олинади (расм-7). Биринчи босқичдан сўнг қолган эритма яна қўшимча NH4NO3∙KNO3 олиш учун буғлатилади. NH4NO3∙KNO3 олиш жараёни 25ºС ҳароратда атмосфера босими остида амалга оширилади. Қурилма реакцион колба, термометр ва аралаштиргичдан иборатдир. Реакция 60 минут вақт давомида амалга оширилади. Ҳосил бўлган суспензияни қаттиқ ва суюқ фазаларга ажратиш вакуум остида, фильтрловчи воронкали Бюхнер колбасида амалга оширилади. Суспензиянинг зичлиги пикнометр ёрдамида ўлчанади. Ҳосил бўлган маҳсулот таркибидаги NO3- ионлари миқдори аниқланади. Лаборатория ишининг иккинчи босқичида калий хлоридни биринчи босқичда олинган NH4NO3∙KNO3 билан реакцияси асосида калий нитрати олинади. Калий нитрат олиш жараёни 25 ºС хароратда атмосфера босими остида амалга оширилади. Қурилма реакцион колба, термометр ва аралаштиргичдан иборатдир. Дастлаб ўлчанган миқдордаги дистилланган сувда KCl эритилади, сўнгра ҳосил бўлган эритмага NH4NO3∙KNO3 қўшилади. Икки тузнинг тўйинган эритмаси ҳосил бўлиб, уни 1 соат давомида аралаштириб турилади. Ҳосил бўлган суспензиянинг қаттиқ ва суюқ фазаларини вакуум остида (0,3 атм) фильтрловчи воронкали Бюхнер колбасида ажратилади. Суспензиянинг зичлиги пикнометр ёрдамида ўлчанади. NH4NO3∙KNO3 : калий хлорид нисбати 2,5:1 нисбатда бўлади. Ҳосил бўлган маҳсулотдаги NO3- ионлари миқдори аниқланади. Назарий жиҳатдан калий нитратда NO3- ионлари 45% ни ташкил этиши лозим. Лаборатория ишида калий нитратни ҳосил бўлишини NH4NO3∙KNO3 : калий хлорид нисбатига боғлиқлигини ўрганиш учун турли нисбатларда (1 : 1; 1 : 1,5; 1 : 2; 1 : 2,5; 1 : 3) ва турли вақт мобайнида тажрибалар ўтказилади ва махсулот чиқими аниқланиб, оптимал шароит аниқланади. Жараён кинетикасига эритувчининг таъсирини ўрганиш учун тажрибалар сув ва қолдиқ эритма иштирокида ўтказилади. Олинган натижалар қуйидаги жадвалларда қайд этилади: Жадвал Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling