МАЖБУРИЙ СУҒУРТАҚИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ
Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарарни фойдаланувчи-суғурта қилинувчи томонидан қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган суғурталанувчининг мулкий манфаатлари мажбурий суғурта қилиш объектлари ҳисобланади.
Суғурталанувчининг қуйидагилар оқибатида пайдо бўлган фуқаролик жавобгарлиги суғурта ҳолати деб эътироф этилмайди:
а) ядровий портлаш, радиация, радиоактив зарарланиш, агар улар ушбу ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаса;
б) ҳарбий ҳаракатлар, шунингдек манёврлар ёки бошқа ҳарбий тадбирлар, қуролли тузилмалар ёки террорчиларнинг ҳаракатлари;
в) оммавий тартибсизликлар, бошқа фуқаролар бўйсунмаслигининг жамоавий ҳолатлари, иш ташлашлар;
г) енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларининг таъсири: табиий офатлар, стихияли тусдаги табиат ҳодисалари;
д) хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларнинг пайдо бўлиши;
э) қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа ҳолатлар.
СУҒУРТА СУММАСИ
Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зараретказилганлиги учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта қилишнинг энг кам миқдори хавфли ишлаб чиқариш объектининг тегишли тури учун «Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз бергантақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки)мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурийсуғурта қилиш тартиби тўғрисида» гиНизомга иловага мувофиқ белгиланади.
СУҒУРТА МУКОФОТИ
Суғура мукофоти суғурталовчи томонидан ишлаб чиқилган тариф ставкаларидан ва шартномада белгиланган суғурта суммаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Тариф ставкалари ишлаб чиқариш шароитлари ва ҳажмларини, хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган жойни, ундан фойдаланишнинг бошқа омилларини, объектда хавфли моддаларни муайян ҳажмларда олиш, ундан фойдаланиш, уни қайта ишлаш ва сақлашни, суғурта таваккалчилиги даражасини ва суғурта объектининг бошқа шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда суғурталовчи томонидан белгиланади.
Суғурта шартномасини тузишда суғурталанувчи суғурта мукофотини бирйўла ёки тенг қисмлар билан ҳар чоракда (суғурта бадаллари) тўлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |