ПУТУР еТКАЗМАЙДИГАН НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ҚУРИШ
Путур етказмайдиган назорат путур етказмайдиган назорат воситаларини қўллаш билан боғлиқ саноат хавфсизлиги экспертизаси учун исботловчи база ҳисобланади.
Давлат даражасида амал қиладиган ҳамда путур етказмайдиган назорат соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун ташкилий, техник ва норматив-ҳуқуқий базага эга бўлган тизим Путур етказмайдиган назорат тизими ҳисобланади. Путур етказмайдиган тизим лабораториялари ва уларнинг ходимлари, методик ҳужжатлари ва воситалари путур етказмайдиган тизим субъектлари ҳисобланади.
Қуйидагилар путур етказмайдиган назорат тизимининг асосий қатнашчилари ҳисобланади:
-"Ўзстандарт" агентлиги — "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ путур етказмайдиган назорат соҳасида путур етказмайдиган назоратни метрологик таъминлаш, давлат метрология назорати ва текшируви бўйича фаолиятнинг давлат бошқарувни амалга оширадиган метрология бўйича миллий орган;
-"Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси — саноат хавфсизлиги соҳасида хавфли ишлаб чиқариш ва радиация-хавфли объектларда путур етказмайдиган назоратни амалга оширишнинг мажбурий меъёрлари ва қоидаларини белгилайдиган, путур етказмайдиган назорат лабораторияларига хавфли ишлаб чиқариш объектларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажаришга рухсатномалар берадиган махсус ваколатли давлат органи;
-"Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг топшириғи бўйича саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасида путур етказмайдиган назорат тизими қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштирадиган мувофиқлаштирувчи орган;
-путур етказмайдиган назоратнинг аккредитация қилинган лабораториялари;
-путур етказмайдиган назорат соҳасида мутахассисларни ўқитадиган аккредитация қилинган ўқув марказлари (ЎҚ);
-путур етказмайдиган назорат соҳасида мутахассислардан малака имтиҳонлари оладиган аккредитация қилинган имтиҳон марказлари (ИМ);
-путур етказмайдиган назорат ходимлари сертификацияси бўйича аккредитация қилинган орган;
-путур етказмайдиган назоратнинг сертификацияланган ходимлари;
-ўз фаолиятида путур етказмайдиган назорат воситаларидан фойдаланадиган ташкилотлар.
Путур етказмайдиган назорат тизими қатнашчиларининг фаолияти улар тўғрисидаги тегишли низомлар билан белгиланади.
Путур етказмайдиган назорат тизими тузилмаси иловада келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |