Ўзбэкистон рэспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкэнт давлат тэхника унивэрситэти


-Маъруза Мавзу: Хавфли объектларини деклорациялаш ва экспертизаси тизими. Нефтьъ ва газ саноатидаги хавфли саноат объектларини деклорация қилиш


Download 4.01 Mb.
bet24/57
Sana23.10.2023
Hajmi4.01 Mb.
#1717403
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57
Bog'liq
Саноат ва экологик хавфсизлик МАЖМУА 2022 й (2)

3-Маъруза
Мавзу: Хавфли объектларини деклорациялаш ва экспертизаси тизими. Нефтьъ ва газ саноатидаги хавфли саноат объектларини деклорация қилиш.
Режа.
1.Декларация тузилишига қўйиладиган талаблар.
2. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган ташкилот раҳбарининг вазифалари.
3. Саноат хавфсизлиги декларацияси.


Калит сўзлар: деклорация, лицензия, реконструкция, консервация, экспертиза хулосаси, эксперт ташкилоти.

Фаолият кўрсатаётган хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларацияси ушбу объектдан фойдаланаётган ташкилот томонидан мустақил равишда ёки хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш юзасидан аккредитацияга эга бўлган ташкилот билан тузилган шартнома асосида ишлаб чиқилади.


Лойиҳалаштирилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатиш юзасидан лойиҳа ҳужжатлари таркибида ишлаб чиқилади.
Ташкилот таркибида мажбурий декларацияланиши керак бўлган бир нечта хавфли ишлаб чиқариш объектлари мавжуд бўлган тақдирда хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги ягона декларациясини ишлаб чиқишга ва расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият учун лицензия олиш юзасидан мурожаат қилинганда, саноат хавфсизлиги декларациясидаги мавжуд маълумотлар ўзгартирилганда ёки саноат хавфсизлиги талаблари ўзгартирилган тақдирда аниқлаштирилади ёки янгидан ишлаб чиқилади.
Фаолият кўрсатаётган объект учун декларацияни ишлаб чиқишда саноат хавфсизлиги талабларини таъминлаш бўйича маълумотлар таркибига ҳам бажарилган, ҳам режалаштирилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборот киритилади. Декларацияни ишлаб чиқишда лойиҳа ҳужжатлари таркибида режалаштирилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
Саноат хавфсизлиги декларацияси тузилишига қўйиладиган талаблар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.
Лойиҳалаштирилаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти учун саноат хавфсизлиги декларацияси лойиҳа буюртмачиси томонидан тасдиқланади.
Фаолият кўрсатаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти декларацияси ушбу объектдан фойдаланаётган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Саноат хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаган шахс унда кўрсатилган ахборотнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун жавоб беради.
Саноат хавфсизлиги декларацияси белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши керак.
Белгиланган тартибда расмийлаштирилган декларация ва унга иловалар буюртмачи томонидан эксперт ташкилотига шартнома асосида тақдим этилади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган ташкилот раҳбари:
а) саноат хавфсизлиги декларациясини фавқулодда вазиятлар бўйича тегишли ҳудудий бошқармага, "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг минтақавий органига, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясига ва декларация қилинаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган ҳудуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти органига тақдим этади. Декларация жузлаб тахланган ҳолда ва эксперт хулосалари билан бирга тақдим этилади;
б) расмий вакилларнинг декларациядан фойдалана олишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси хавфсизлик жиҳатидан декларация қилиниши керак бўлган саноат объектлари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкларини юритадилар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хавфсизликни декларациялаш тартиб-қоидаси бажарилишини таҳлил қиладилар.

Download 4.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling