Норматив ҳужжатлар билан таъминлаш комиссиясининг асосий функциялари қуйидагилардант иборат:
-Экспертиза кенгаши қатнашчилари фаолиятининг тартибга солувчи ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш;
-саноат хавфсизлиги, шу жумладан Экспертиза тизими соҳасида ягона, ташкилий ва тармоқ қоидалари ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилишини ташкил этиш.
Аккредитация қилинган эксперт ташкилотларининг асосий функциялари қуйидагилардант иборат :
-улар асосида экспертиза ўтказиладиган норматив техник ҳужжатларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни танлаш ва улар фондини юритиш;
-хавфли ишлаб чиқариш объекти идентификация қилиниши, экспертиза қилиниши ва декларацияланишини ташкил этиш ва амалга ошириш;
-экспертиза хулосасини расмийлаштириш ва бериш;
-берилган эксперт хулосалари реестрларини юритиш;
-экспертиза бўйича меҳнат сарфининг ҳисобланган нормативлари ва ишлар қийматини белгилаш.
Эксперт ташкилоти сифатида Экспертиза тизими қоидаларини бажараётган ва тегишли талабларга жавоб берадиган мулкчиликнинг исталган шаклидаги ташкилот аккредитация қилиниши мумкин.
Саноат хавфсизлиги соҳасида аттестациядан ўтказилган экспертларнинг асосий функциялари қуйидагилардант иборат :
-хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш ишларини бажариш;
-экспертиза бўйича ишларни бажариш;
-экспертиза ўтказишда синовларда қатнашиш;
-аккредитация бўйича ваколатли орган — "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг топшириғи бўйича эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш, улар фаолияти устидан назорат йўсинида текшириш бўйича комиссияларда қатнашиш.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг асосий функциялари қуйидагилардант иборат:
-саноат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатларидаги, шунингдек норматив техник ҳужжатлардаги талабларга риоя қилиш;
-хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларини тайёрлаш ва аттестациядан ўтказишни таъминлаш;
-саноат хавфсизлиги экспертизаси ўтказилишини, шунингдек белгиланган муддатларда ва қонун ҳужжатларига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида алоҳида ваколатларга эга бўлган махсус ваколатли давлат органи ёки бошқа давлат органларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган кўрсатмаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган иншоотлар ва техника қурилмалари диагностикаси, синови, текширилишини таъминлаш;
-хавфли ишлаб чиқариш объектлари идентификацияланишини таъминлаш;
-белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги декларацияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
-хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариялар ва нохуш ҳодисалар ҳисобини юритиш.
Экспертиза тизими қатнашчиларининг фаолияти улар тўғрисидаги тегишли низомлар билан тартибга солинади.
Экспертиза тизими тузилмаси Саноат ҳавфсизлиги экспертизаси тизими тўғрисидаги Низомга иловада келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |