Саноат хавфсизлиги соҳасида махсус ваколатли давлат органининг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Саноат хавфсизлиги бўйича идоралараро кенгаш таркибини тасдиқлаш;
-саноат хавфсизлиги талабларини белгилаш;
-саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаларини тасдиқлаш;
-Экспертиза тизими қатнашчиларининг фаолиятини тартибга соладиган ташкилий-методик ҳужжатларни маъқуллаш;
-саноат хавфсизлиги соҳасида Экспертиза тизими ва аккредитациянинг ягона қоидалари ва тартиб-қоидаларини белгилаш ва тасдиқлаш, уларга риоя қилиниши устидан назорат қилиш;
-саноат хавфсизлиги экспертизаси ва аккредитация соҳасида мамлакатимизнинг ҳамда хорижнинг органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
-саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни аккредитация қилиш, назорат йўсинида текшириш ва аттестациядан ўтказиш, шунингдек Экспертиза кенгашини норматив ҳужжатлар билан таъминлаш комиссиялари таркибларини тасдиқлаш;
-саноат хавфсизлиги соҳасида Экспертиза тизимини такомиллаштириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;
-саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни аттестациядан ўтказиш ва улар фаолиятини назорат қилиш;
-Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрини юритиш;
-саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни, экспертиза хулосалари ва хавфсизлик декларацияларини ҳисобга олиш;
-Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва уларни назорат йўсинида текшириш учун ҳақ тўлаш тартибини белгилаш;
-саноат хавфсизлиги соҳасида экспертиза ўтказиш ва аккредитация қоидалари бузилган тақдирда саноат хавфсизлиги соҳасида экспертнинг гувоҳномаси амал қилишини ва экспертиза хулосасини бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш;
-саноат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
-саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни махсус тайёрлаш ва аттестациядан ўтказишнинг умумий қоидаларини белгилаш;
-экспертиза ва аттестация қоидаларига риоя қилиш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
-Кўрсатиб ўтилган функцияларни амалга ошириш учун саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи тадқиқот, илмий-техник, жамоат ташкилотларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |