Ўзбэкистон рэспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкэнт давлат тэхника унивэрситэти


«Содир бўлиш эҳтимоли- оқибатларнинг оғирлик даражаси» матрицаси


Download 4.01 Mb.
bet22/57
Sana23.10.2023
Hajmi4.01 Mb.
#1717403
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57
Bog'liq
Саноат ва экологик хавфсизлик МАЖМУА 2022 й (2)

«Содир бўлиш эҳтимоли- оқибатларнинг оғирлик даражаси» матрицаси

Бузилишнинг юзага келиш частотаси 1 йил

Бузилиш оқибатларининг оғирлик даражаси

ҳалокатга олиб келувчи бузилиш

критик бузилиш

нокритик бузилиш

унча катта бўлмаган оқибатларга олиб келувчи бузилиш

Тез-тез содир бўладиган бузилиш

> 1

А

А

А

C

Эҳтимол бузилиш

1 — 10-2

А

А

В

C

Содир бўлиши мумкин бўлган бузилиш

10-2 — 10-4

А

В

В

C

Кам содир бўладиган бузилиш

10-4 — 10-6

А

В

С

Д

Содир бўлиши эҳтимолдан йироқ бузилиш

<10-6

В

С

С

Д

3. «Хавф-хатар ва ишлаш имконияти таҳлили» (ХИҚТ) усулида технологик параметрларнинг (ҳарорат, босим ва ҳ.) регламент режимлардан четга чиқишлари таъсири хавф юзага келиши мумкинлиги нуқтаи-назаридан ўрганилади. ХИҚТ мураккаблиги ва натижалар сифатига кўра БТО, БТОКТ даражасига тўғри келади.
Таҳлил жараёнида хавфли ишлаб чиқариш объекти ёки технологик блокнинг ҳар бир таркибий қисми учун мумкин бўлган четга чиқишлар, уларнинг сабаблари ва уларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар белгиланади. Четга чиқишларни тавсифлашда «йўқ», «кўп», «кам», «шунингдек», «бошқача», «қараганда бошқача», «тескари» ва ҳ. сингари калит сўзлар қўлланилиши лозим. Калит сўзларнинг қўлланилиши бажарувчиларга мумкин бўлган барча четга чиқишларни аниқлашда ёрдам беради. Бу сўзларнинг технологик параметрлар билан конкрет бирикмасини ишлаб чиқариш спецификаси белгилаб беради.
Калит сўзларнинг тахминий мазмуни қуйидагича:
«ЙЎҚ» — моддани тўғридан-тўғри етказиб бериш бўлиши керак бўлган ҳолда, унинг йўқлиги;
«КЎП (КАМ)» — режимли ўзгарувчан миқдорлар (ҳарорат, босим, сарф)нинг белгиланган параметрларга нисбатан ошиши (камайиши);
«ШУНИНГДЭК» — қўшимча компонентлар (ҳаво, сув, аралашмалар)нинг пайдо бўлиши;
«БОШҚАЧА» — одатдаги ишдан фарқ қилувчи ҳолат (ишга тушириш, тўхтатиш, унумдорликни ошириш ва ҳ.);
«ҚАРАГАНДА БОШҚАЧА» — жараённинг тўлиқ ўзгариши, кўзда тутилмаган ҳодиса, ускуналарнинг, герметикликнинг бузилиши;
«ТЭСКАРИ» — белгиланган мўлжалга мантиқий тескарилик, моддаларнинг тескари оқими юзага келиши.
Таҳлил натижалари махсус технологик листлар (жадваллар)да тақдим этилади. Четга чиқишларнинг хавф даражаси кўриб чиқилаётган вазият оқибатларининг эҳтимоли ва оғирлигини БТОКТ усулидаги каби критиклик мезонлари бўйича баҳолаш йўли билан миқдор жиҳатдан аниқланиши мумкин (1-жадвал).
ХИҚТ усули БТОКТ сингари хавф-хатарларни идентификациялаш ва уларни ажратишдан ташқари хавфсизлик бўйича йўриқномалардаги ноаниқликлар ва хатоликларни аниқлаш имконини беради ва келгусида уларни такомиллаштиришга ёрдам беради. Усулларнинг камчилиги — аварияга олиб келган ҳодисалар комбинацияларини таҳлил қилиш учун улардан фойдаланиш қийинчиликлар юзага келишидадир.
4. Амалиётдан маълумки, йирик авариялар, одатда, авария юзага келиши ва ривожланишининг турли босқичларида ҳар хил частоталарда содир бўладиган кутилмаган ҳодисалар (ускуналарнинг ишламай қолиши, инсон хатоси, ҳисобга олинмаган ташқи таъсирлар, бузилиш, моддаларнинг отилиб чиқиши, оқиб кетиши, сочилиши, алангаланиш, портлаш, интоксикация ва ҳ.) комбинацияси билан тавсифланади. Ушбу ҳодисалар ўртасидаги сабаб-оқибатли боғлиқликни аниқлаш учун «бузилишлар дарахти» ва «ҳодисалар дарахти» таҳлилининг мантиқий-график усулларидан фойдаланилади.
«Бузилишлар дарахти» таҳлили (БШТ)да асосий ҳодиса (авария вазияти)га олиб келувчи ускуналарнинг бузилишлари (носозликлари), нохуш ҳодисалар, ходимларнинг хатолари ва ҳисобга олинмаган ташқи (техноген, табиий) таъсирлар комбинациялари аниқланади. Усул авария вазияти юзага келишининг мумкин бўлган сабабларини таҳлил қилиш ва унинг частотасини (дастлабки ҳодисалар частоталари тўғрисидаги маълумотлар асосида) ҳисоблаш учун қўлланилади. Бузилиш (авария)лар дарахти таҳлилида ҳодисаларнинг аварияларни юзага келиши ёки юзага келмаслигини белгилаб берувчи минимал қўшилмаларини (минимал ўтказувчи ва ажратиб қўювчи қўшилмалар, мос равишда — 3-илова 2 мисол) аниқлаш тавсия этилади.
«Ҳодисалар дарахти» таҳлили (ҲШТ) — бу асосий ҳодиса (авария вазияти)дан келиб чиқувчи ҳодисалар кетма-кетлигини тузиш алгоритмидир. Авария вазиятининг ривожланишини таҳлил қилишда қўлланилади. Ҳар қайси авария вазияти ривожланиш сценарийсининг частотаси асосий ҳодиса частотасини пировард ҳодисанинг шартли эҳтимолига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади (масалан, ёнувчан модда солинган ускуна герметиклигининг бузилиши билан кечадиган авариялар шароитга қараб модда алангаланиб ҳам, алангаланмасдан ҳам ривожланиши мумкин).
5. Хавфнинг миқдорий таҳлил усуллари, одатда, 1-иловада кўрсатилган бир нечта хавф кўрсаткичларини ҳисоблаш орқали амалга оширилади ва юқорида кўрсатилган усулларнинг бир ёки бир нечтасини ўз ичига олиши (ёки уларнинг натижаларидан фойдаланилиши) мумкин. Миқдорий таҳлил ўтказишда юқори малакали бажарувчилар, ускунанинг авариявийлиги, ишончлилиги бўйича катта ҳажмда маълумотлар, экспертиза ишларини бажарилиши, атроф-муҳитнинг ўзига хос жиҳатлари, об-ҳаво шароитлари, одамларнинг хавфли ҳудудларда бўлиш вақти ва бошқа омилларни ҳисобга олиш талаб этилади.
Хавфнинг миқдорий таҳлили турли хавф-хатарларни ягона кўрсаткичлар бўйича баҳолаш ва таққослаш имконини беради. Ушбу усул қуйидаги ҳолларда юқори самара беради:
хавфли ишлаб чиқариш объектини лойиҳалаш ва жойлаштириш босқичида;
хавфсизлик чораларини асослаш ва оптималлаштиришда;
бир турдаги техник қурилмалар (масалан, магистральъ қувур ўтказгичлар)га эга хавфли ишлаб чиқариш объектларида йирик авариялар хавфини баҳолашда;
инсонлар, мулк ва атроф-муҳит учун аварияларнинг хавфини комплекс баҳолашда.
6. Турли фаолият турлари ва хавфли ишлаб чиқариш объектининг фаолият босқичлари учун хавф таҳлили усулларини танлашга доир тавсиялар қуйида (2-жадвал) келтирилган.
2-жадвалда қуйидаги белгилар қўлланилган:
«0» — энг мос келмайдиган таҳлил усули;
«+» — тавсия этиладиган усул;
«++» — энг мос келадиган усул.
Усуллар алоҳида-алоҳида ёки бир-бирига қўшимча равишда қўлланилиши, чунончи сифатий таҳлил усуллари миқдорий хавф мезонларини (асосан, эксперт баҳолари бўйича, масалан, «содир бўлиш эҳтимоли — оқибатларнинг оғирлик даражаси» матрицасидан фойдаланган ҳолда) ҳам ўз ичига олиши мумкин. Хавфнинг тўлиқ миқдорий таҳлилида хавфларнинг сифатий таҳлил натижаларидан имкон қадар фойдаланилиши керак. 2-жадвал

Download 4.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling