Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти
Download 0.94 Mb.
|
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ
4. Сопол ишлаб чиқариш истиқболи.
Бугунги кунда сопол буюмлари ва материаллари мамлакат халқ хўжалигида бошқа қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари қатори ката аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда ўнлаб маҳсус фаянс заводлари бўлиб, бу корхоналарда турли-туман хилдаги ҳужалик буюмлари-пиёла, тарелка, коса, кўра, кўзача, кувача, товоқ кабилар кўплаб ишлаб чиқарилмоқда. Бу корхоналарда ишлаб чиқарилаётган махсулот таннархи камайди, ассортименти эса кўпайди. Майолика, хўжалик ва зийнатли совға буюмлари, хайкалча, сувенирлар кўпгина хонадонларнинг кўрки ва кундалик турмуш буюмига айланди. Ангрен, Тошкент, Ғиждувон, Риштон, Хива ва Самарқанднинг бир катор керамика заводлари, қурилиш материаллари комбинатларида фаянс маҳсулот шаклини дид билан ишлаш ва нақшини тарихий ва замонавий ёдгорликлар билан сир бериб безаш одат тусига кирди. Илгари республикамиз кулолчилиги корхоналарида ўнга яқин коса, лаган, кўза, пиёла, сиёхдон ишлаб чиқарилган бўлса, эндиликда 70 дан ортиқ ҳилдаги керамика махсулотлари – сервиз, ваза, тувак, майолика, кошин, қувур кабилар ишлаб чиқарилмоқда. Сирланган керамика материаллари кошинларга қўйилган барча талабларни қондиради. Улар узоққа чидайдиган атмосфера таъсирига бардош берадиган ва кўриниши чиройли бўлганлигидан хозирги вақтда курилишда кенг кўламда ва самарали фойдаланилмоқда. Жамоат биноларининг вестибюллари, даволаниш муассасалари ҳамда «Ўзкимёсаноат» корхоналарининг полларига Тошкент қурилиш материаллари ва Ангрен керамика комбинатларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ётқизилган. Бундай полбоп плиталар амалда сув ўтказмайди, қаватлараро ёпмаларнинг кўтариб турувчи конструкцияларни намдан ҳимоя қилади, тезда ишқаланиб ейилмайди, занг олмайди ва осон ювилади. Улар одатда кислота ва ишқорлар таъсирига чидамли ва нам сингдирмайдиган бўлади. Канализация учун ишлатиладиган сопол қувур ва санитария-техника буюмлари ишлаб чиқарилиши ката аҳамият касб этмокда. Канализация кувурлари диаметри 150-600 миллиметр, сополи зич, зарралари уюшиб қотган, сирти ва ичи сирланган бўлади. Санитария-техника буюмларидан ванналар мустаҳкамлиги юкори фаянс сиртига хар турли рангдаги эмал қоплаш йўли билан амалга оширилади. Бундай ванналар тўғри тўртбурчак шаклда ясалиб, туби ясси, деворларининг ичи ковак бўлади. Ўзбекистонда бундай буюмлар Ангрен керамика комбинатида кўплаб ишлаб чиқарилмоқда. Сополсозликни ривожлантириш учун биринчи навбатда мавжуд корхоналардаги эскириб қолаётган дастгох-ускуна ва механизмларни Янги серунум автоматларга алмаштириш керак. Бу ўринда Тошкент қурилиш материаллари комбинати ишлари диққатга сазовор. Италия фирмалари билан хамкорлик қилиш орқасида чикаётган маҳсулотлар сифати ошиб, жахон андозалари талабига жавоб берадиган бўлди. Ишлаб чиқариш учун зарур бўлган гил, кварц, дала шпати каби хом ашёлар кони излаб топилиши лозим. Баъзан ашёнинг ўз вақтида етказиб берилмаслиги сабабли мавжуд техникадан ҳам етарли фойдаланилмаётир. Бу борада инженер технологларга республикамиз геолог ва геохимикларнинг ёрдами сув ва ҳаво каби зарур. Плита, қувур, санитария-техника буюмларнинг сифати, ўлчамининг бир турлиги, қирраларининг текислиги замона талабларидан бир оз орқада. Уларнинг реакцион муҳит таъсирига чидамлигини ошириш зарур. Фаянс буюмларининг массасини яхшилаш масаласи ҳам кун тартибининг муҳим масаласидир. Бу ўринда апатит ва фосфорит концентратларини масса таркибига киритилганда фаянс куйдириш температураси пасаяди, қимматбахо дала шпати тежалади. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling