Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Download 0.94 Mb.
bet31/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

Ярим қуруқ холда пресслаш – қоришманинг намлик даражаси паст бўлган созтупроқ Билан оддий шамотнинг йирик- майдалиги ва аралаштириш даражаси назорат этиладиган қолиплаш усули.
Ғишт пишириладиган печлар - даврий ва узлуксиз ишлайдиган асосан шамот ва динас ғишларидан қурилган, юқори ҳароратда узоқ вақт ишлашга ва динас ғиштларидан курилган, юқори ҳароратда узоқ вақт ишлашга мулжалланган хумдонлар.


Назорат саволлари.

  1. Ўтга чидамли тошларнинг яратилиши тарихи ҳақида нималарни биласиз?

  2. Қандай материаллакр ўтга чидамли материаллар дейилади?

  3. Ўтга чидамли ғишт тайёрлашнинг қандай усулларини биласиз?

  4. Ўтга чидамли материаллар ишлаб чиқаришнинг технологик тизимини чизиб беринг.

  5. Ўтга чидамли материаллар қандай классификацияланади?

  6. Ярим нордон, шамотли ва юқори глиназёмли ғишт деб қандай махсулотларга айтилади?

  7. Динасли ғиштларни таърифлаб Беринг.

  8. Шамот ғишти ва динас ғиштини эксплуатация қилишда нимага ахамият бериш зарур?

  9. Ўтга чидамли ғиштлар кандай хумдонларда қуритилади ва пиширилади?

  10. Ўтга чидамли ғиштлар қандай ҳароратга чидамли булади?

  11. Оддий шамот ва шамот ғишти орасида қандай фарқ бор?

8- маъруза.
Техника керамикаси махсулотларини ишлаб чиқариш.
Ваъз режаси:
Кириш сўзи.

  1. Техника керамикаси махсулотлари.

  2. Техника керамикаси классификацияси.

  3. Техника керамикаси махсулотларини ишлаб чиқариш.

  4. Техника керамикаси маҳсулотларининг ишлатилиши.

Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар.
Назорат саволлари.

***
Кириш сўзи.


Техника керамикаси буюмлари кенг кўламда ишлатиладиган материаллар бўлиб, уларга электрон техника буюмлари, радиотехника буюмлари, диэлектрик буюмлар, ўтказувчан керамика материаллари ва бошқалар киради. Техник керамика буюмларини пишириш харорати бирмунча юқори. Буюмларнинг хажми кичик, оммавий тарзда ишлаб чиқарилмаганлиги сабабли уларни тоза холдаги кимёвий оксидлардан, бирикмалардан олинади. Ишлатилиш соҳасига кўра уларнинг таркиби, пиширилиш харорати ва хусусиятлари турлича бўлади.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling