Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти
Download 0.94 Mb.
|
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Техника керамикаси классификацияси.
1. Техника кернамикаси махсулотлари.
“Техника керамикаси” термини маълум шароитда иссиқлик бериш йўли билан сунъий равишда олинган ва алоҳида хоссаларга эга бўлган материалларга тегишли бўлиб, улар даврий системага кирган барча элемент, оксид ва моддалар асосида олиниши ҳамда турли кимёвий ва фазовий таркибга эга бўлишлари мумкин. Техника керамикаси маҳсулотларининг тури ва олиш усулларининг кўп бўлишига қарамай уларни бир синфга бириктирувчи белгилар мавжуд. Бундай белгилар қаторига қуйида-гилар киради: 1- асосий хом ашъё сифатида оксид, туз ва бошқа сунъий йўл билан олинган кимёвий бирикмалар ишлатилиши; 2- хом ашъё тозалиги ўта даражада юқори бўлиши; 3- механикавий ва кимёвий усуллар билан олинган хом ашъёнинг ўта майда дисперс бўлакчалардан ташкил топганлиги; 4- шихта таркибига кирувчи компонентлар юқори дозада тортилиши; 5- буюмларни қолипланишини яхшилаш мақсадида таркибига пласти-фикаторли қўшилмалар қўшилган бўлиши; 6- куйдириш жараёни ўта регламентлаштирилган ва регулировка қи-линган газли шароитда олиб борилиши; 7- ишлаб чиқариш жараёнида ноанъанавий жиҳоз ва ускуналар қўлланилиши; 8- ишлаб чиқаришнинг камтоннали миқдорида олиб борилиши ва ҳоказо. Кейинги йилларда техника керамикаси маҳсулотлари ўта юқори ва кимёвий турғунликка эга бўлган кимёвий бирикмалар асосида олина бошланди. Бундай маҳсулотлар қаторига биринчи навбатда алюминий оксиди- Al2O3, кремний 3-жадвал Қийин эрувчан моддаларнинг кристалл структуралари
нитриди-Si3N4, Si-Me-O-N системасида ҳосил бўлувчи ва сиалон номи билан аталувчи оксинитридли фазалар киради. Бундай қийин эрувчан нометалл ва металлсимон моддаларнинг кимёвий формуласи ва структурасига оид маълумотлар 3-жадвалда, уларнинг бошқа синфлардаги материаллар билан таққослаш эса 4-жадвалда берилган. Уларнинг тузилишлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1- юқори зичликка эга бўлиши; 2- фазалараро ва бўлакчалараро чегараларнинг мустаҳкам бўлиши; 3- структурага кирувчи бўлакчаларнинг юқори дисперс бўлиши ва маҳсулот таркибига бир турда жойлашган бўлиши; 4- дефектлар ўлчамининг кичик бўлиши; 5- юқори қаттиқлик ва бошқа специфик хусусиятларни ўзига жойлашиши. 2. Техника керамикаси классификацияси. Турли адабиётларда уларнинг классификацияланиши турлича берилади. Биз қуйидаги 5-жадвалда техника керамикасининг асосий турлари ва қўлланиладиган областларига боғлиқ классификацияни В. Л. Балкевич маълумотларига асосан келтирамиз. Олти синфга ажратилган техника керамикаси қаторига юқори оловбардош оксидли керамика, силикат ва алюмосиликат асосидаги керамика, титан оксидли, титанат, цирконат ва уларга хос хусусиятларга эга бўлган керамика, шпинелли керамика, қийин эрувчан кислородсиз моддалар асосидаги керамика ва ниҳоят керамика-металли материаллар-керметлар киради. Техника керамикаси маҳсулотларини 14 ва ундан ҳам кўп турларга ажратишга оид классификация ҳам мавжуд. Бу классификация моддалари ҳақида қисқача маълумот қуйида берилади: 4-жадвал Турли синфлардаги инструментал маҳсулотларнинг хона ҳароратидаги хоссалари.
1. Моноксидли юқори ўтга чидамли ва радиотехникага оид материаллар ёки тоза оксидли керамика. Улар электротехника ва зўрға суюлувчан материал ва буюмлар олишда қўл келади. a- Al2O3, ВеО, MgO, CaO, ZrO2, ThO2, YO2 ва бошқалар шу туркумга киради. Ракета ва снарядларнинг қисмларини ясашда кенг ишлатилади; 2. Юқори глинозёмли техника керамикаси. Улар Al2O3-SiO2, ВаО-Al2O3-SiO2 бошқа системалар асосида олинади. Муллит 3Al2O32SiO2, цельзиан-ВаОAl2O32SiO2 каби сунъий фазалар группа материаллари қаторига киради. Улардан ультрачинни, симсиз қаршилик (изолятор), авиа- ва автоизоляторларнинг материаллари, радио- ва электрон техникаси деталлари ясалади; 3. Магнезиалли нафис керамика буюмлари. Улар клиноэнстатит-МgO. SiO2, кордиерит-2МgO2Al2O35SiO2, форстерит-2МgOAl2O3 каби моддалар асосида ясалади; 4. Титан ва титанатлар асосидаги керамика. Улар ВаОTiO2, ВаОZrO2 каби сунъий кимёвий бирикмалар асосида олинади ва электрон асбобларнинг бўлакларини ясашга сарф этилади. Бундай моддалар сони кундан-кунга кўпайиб, сифати эса талаб даражасида ошиб бормоқда. 5. Магнезитли керамика. FeOAl2O3, FeOFe2O3, MgOFe2O3 каби шпинеллар асосида олинади ва регистрация қилувчи магнитли системалар, юқори частатали микротўлқинли асбоблари ясаш учун сарфланади; 5-жадвал Техника керамикасини асосий турлари ва қўлланиладиган областлари
6. Юқори ҳароратда зўрға суюлувчан кислородсиз материаллар. Уларга карбидлар-ТiC ва SiC, нитридлар- ВN ва Si3N4, боридлар-ТiB2 ва ZrВ2, силицидлар-МоSi2 ва ZrSi2 киради. Улар асосида электриситгич, абразив буюм кабилар кўплаб ишлаб чиқарилади. 7. Керметлар. Улар машинасозлик саноати деталларини ясаш, оловбардош ускуна олишда қўл келади. 8. Қотишмалар. Металл ва керамика қотишмалари асосида техника қисмлари ва деталлари олинади; 9. Ўтга чидамли томбоп қисмлар. Плёнкалар ишлаб чиқаришда, материалларни оксидланишдан сақлаш, иссиқ газлар таъсиридаги эрозияларга чидамлилик мақсадларига хизмат қилади; 10. Ядро ёқилғиси. UO2 асосидаги қисм ва деталлар олишда аз қотади; 11. Монокристаллар. Уларга лазерлар, мазерлар, қимматбаҳо тошлар, люминофорлар, кесувчи инструментлар ҳамда нур фильтрлари киради; 12. Молекуляр элаклар. Улар табиий цеолитларга жуда ўхшаш бўлиб, молекуляр майдаликдаги турли моддаларни ажратиш учун хизмат қилади; 13. Пирокерам маҳсулотлари. Улар ракета қисмлари, бошқарувчи снарядлар каби муҳим деталларни ясашда кенг қўлланилади; 14. Керамикадан ясалган ўта юқори электр ўтказувчилар. Улардан фойдали иш коэффициенти жуда юқори бўлган ўтказгичлар ясалади. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling