Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти


Жисмоний шахсларнинг мулки – нотурар жой - бинолар ва


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/47
Sana12.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1768847
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
davlat kadastri asoslari

9.4. Жисмоний шахсларнинг мулки – нотурар жой - бинолар ва 
иншоотларни баҳолаш усуллари 
Жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий мулкига доир одам яшамайдиган 
бинолар ва иншоотларни баҳолаш усуллари Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 январида 35-рақамли Жисмоний 
шахсларнинг ҳуқуқий мулкига доир бино ва иншоотларни хатга олиш-
баҳолаш ишларини бажариш ҳақидаги Низомга биноан тузилган. 
Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи 
барча жисмоний шахсларнинг мулки – бино ва иншоотларнинг 
баҳоланаётган вақтдаги тиклаш баҳосини ҳисоблаш учун қўлланилади. 
Баҳолаш ва қайта баҳолаш ишларини хўжалик ҳисобидаги Республика
Давлат кўчмас мулк кадастр хизмати идоралари ва жойлардаги хўжалик
ҳисобидаги Республика техникавий хатлаш кадастр бюроси томонидан 
бажарилади. 
Нотурар жой бино ва иншоотларни баҳолаш ва қайта баҳолаш ишларини 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер ресурслари, 
геодезия, картография ва кадастр Давлат қумитаси («Ергеодезкадастр») ва
Давлат солиқ қўмитаси идоралари томонидан назорат қилинади. нотурар жой 
бино ва иншоотларни баҳолаш ва қайта баҳолаш мулк эгаси (жисмоний 
шахс)нинг, Давлат солиқ қўмитаси, суғурта идоралари ва бошқа манфаатдор 
ташкилотларнинг аризаларига биноан, уларнинг маблағи ҳисобига 
бажарилади. 
Нотурар жой бино ва иншоотларни баҳолаш ва қайта баҳолаш ишлари 
1991 йил 1 январидан тадбиқ қилинган «Сборник укрупненнўх показателей 
для оценки и пероценки нежилўх зданий и сооружений» тўплам 
кўрсаткичлари бўйича +орақалпоғистон Республика Министрлар Совети, 
вилоятлар, ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари томонидан тасдиқланган 
«Положение об оценки, перооценки зданий и сооружений, принадлежаҳих 
физическим лицам на праве собственности, утвержденнўм Постановленим 


- 114 - 
Кабинета Министров Республики Узбекистан» номли низомга асосан тиклаш 
қиймати ҳисоблаб топилади. 
Мулкнинг баҳоланаётган вақтга нисбатан ҳақиқий қиймати, унинг 
тиклаш баҳосини жисмоний эскириш ҳисобига камайтирилганидан келиб 
чиқади. Тиклаш баҳоси эса КМК 2.01.16-97-«Турар жой биноларининг 
жисмоний емирилишини баҳолаш қоидалари» бўйича аниқланади. 

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling