Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/47
Sana12.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1768847
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
davlat kadastri asoslari

9.2. Баҳолаш объектлари 
Солиққа тортиш объектларига, юқорида келтирилгандек, турар жой 
бинолари, квартиралар, дала ҳовлилар ва улардаги иморатлар, гаражлар ва 
бошқа фойдаланишга қабул қилинган, жойлардаги техник хатлаш идоралари 
томонидан рўйхатга олинган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий мулки - бино 
ва иншоотлар киради. 
Шуни таъкидлаш жоизки, қуйидаги қурилиш объектлари, иморатлар ва 
иншоотлар, солиққа тортиш мақсадида баҳоси аниқланмайди: 
а) Объектлар қурилаётган вақтда ва қурилиб бўлган йил давомида. 
б) Фойдаланиб бўлмайдиган объектлар. 
в) Жойлардаги давлат бошқарув идоралари томонидан, ҳар хил 
сабабларга биноан, бундан кейин фойдаланиб бўлмаслиги тан олинган 
объектлар. 


- 111 - 
Солиққа тортиш мақсадида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик қилиб 
барпо қилинган иморатлар ҳам баҳоланади. 
Лекин, солиқ тўлаш, мазкур объектларни ҳуқуқий мулк сифатида тан 
олинишини кафолатламайди, фақат солиқ тўлаш мажбуриятини белгилайди 
холос. 
Баҳолаш жараёнида ўзбошимчалик қилиб қурилган объектлар, бундан 
кейин фойдаланиб бўлмайдиган объектлар ҳам аниқланади. 
Уларнинг барча ҳолатлари, жойлардаги ҳокимиятларга, асосланган 
ҳужжат қилиб бериш учун техникавий хатлаш идораларига топширилади. 
9.3. Баҳолаш ва қайта баҳолашнинг асосий тамойиллари 
Бино ва иншоотларни баҳолаш, уларни 1991 йил қиймат вазнида тиклаш 
ёки таъмирлаш баҳосини ҳисоблаб топиш демакдир. 
Сўнгра, объектни қайси йили баҳоланаётганини ҳисобга олиб 
+орақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳри ҳокимиятлари томонидан ўз ҳудудлари учун тавсия этилган 
коэффициентларга кўпайтирилиб топилади. 
Тўлиқ тиклаш баҳосига объектни барпо этиш учун сарфланган барча 
ҳаражатлар: умумий қурилиш, пардозлаш, махсус қурилиш ишлари, шу 
жумладан, пудратчи ташкилотларга ажратилган меъёрланган маблағлар ҳам 
киради. 
Солиққа тортиш мақсадида бажарилган бино ва иншоотларнинг баҳоси, 
баҳо аниқланаётган йил даражасидаги ҳақиқий қийматни аниқлашдан иборат. 
Турар жой бинолари ва бошқа турдаги иншоотларнинг жисмоний 
эскириши, уларнинг қурилма элементларини жисмоний емирилиши 
даражасини аниқлаш усули билан топилади. 
+урилма элементларининг емирилиш даражасини белгиловчи фоиз 
миқдори, баҳолаш бажарилаётган пайтдаги техник ҳолатни етарли тарзда 
ўрганилиб аниқланади. 


- 112 - 
Бино ва иншоотларнинг жисмоний эскириши (турар жойлардан 
ташқари), уларни фойдаланиш учун топширилган йили ва меъёрий 
фойдаланиш муддати махсус жадваллардан топилади. 
Турар жой бинолари, квартиралар (шу жумладан хусусийлаштирилган), 
гаражлар, бошқа қурилиш объектлари, иморатлар баҳоланаётганда асос 
қилиниб уларнинг юзаси (метр кв. ҳисобида) олинади. 
Бино ва иншоотларни ва бошқа турдаги объектларни хатга олиш ҳар беш 
йилдан ошмаган муддатда бажарилади. 
Башарти, фуқароларнинг мулкий объектларида ўзгаришлар бўлса, яъни 
уларнинг ҳажми, юзаси ўзгарса, қўшимча хоналар қурилса, баҳолаш ишлари 
қайтарилади. 
Баҳолаш натижалари қуйидаги жадвал шаклида бажарилади. (жадвал 9.1) 
Жисмоний шахсларнинг эгалик ҳуқуқига доир бинолар, иморатлар ва 
иншоотлар баҳоларининг 200 ____ йил 1 январьга бўлган ҳолатида баҳоланади. 
ЖАМЛАМА ЖАДВАЛИ Жадвал 9.1 
Ишни бажарган ходим: Техник хатлаш 
«_____» ________________ идорасининг
бошлиғи 
имзо ф.и.ш. «_____» _______________ 
Тарт
иб 
ра 
қа 
ми 
Объ 
ект 
номи, 
унинг 
манзил
и 
Объектн
инг 
хатга 
олиш 
вақти 
даги 
баҳоси, 
сўм 
Объект 
мулк 
дори 
(мулк 
дорлар) 
Бутун 
объ 
ектда 
мулк 
чилик 
улуши 
Объектда 
ги бино 
ларнинг, 
хизмат 
иморат 
лар ва 
иншоот 
ларнинг 
номлари 
Хатлаш 
бўйича 
бинолар, 
хизмат 
иморат 
лари ва 
иншоот 
ларнинг 
баҳоси, 
сўм 
Бинолар, 
хизмат 
иморат 
лари ва 
иншоот 
ларнинг 
мулкдори 
(мулкдорл
ари) 
Мулк 
лилик 
улуши 











- 113 - 

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling