Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 1.35 Mb.
bet40/114
Sana15.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1776282
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи

Яҳудийлик таълимоти
Яҳудийлик таълимоти тўрт нарсага асосланади:

  1. Оламни яратувчи ягона худо Яҳвега имон келтириш. “Яҳве” сўзи “Худо, Парвардигор” маъносини билдиради. Тавротнинг “Чиқиш” китобида Худонинг Мусога айтган ушбу сўзи келтирилади: “Яҳве – ота-боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ, Яъқубларнинг правардигори, у мени сизга юборди” (Чиқиш 3). Мил.авв. VI аср охирларида яҳудий руҳонийлари “Яҳве” сўзи ўрнига “Адонай” (раб, хожа) сўзини қўллашга буюрганлар. Фақат руҳонийларгина ибодат вақтида Яҳве номини тилга олганлар. Бошқа кишилар беҳудага унинг номини тилга олишлари мумкин эмас ҳисобланган.

Яҳудийлик таълимотига кўра, Яҳве оламларни яратишни якшанбада бошлаб жума куни тугатди, шанбада эса дам олди ва яҳудийларга ҳам шундай қилишни буюрди. Шанба куни яҳудийлик динида улуғ кун ҳисобланиб, ўта диндор яҳудийлар бу куни ҳеч қандай меҳнатга қўл урмайдилар.
2. Яҳудийлар Ер юзидаги халқларнинг “энг мумтози” ва у дунёда берилажак инъомларнинг энг ҳақлиси эканлиги ҳақидаги таълимот. Улар ўзларини Худо томонидан сайланган, муқаддас халқ эканини, яҳудийнинг руҳи Худонинг бир қисми ҳисобланишини даъво қиладилар.
3. Мессия-халоскорнинг келиб чиқиши ҳақидаги таълимот. Охирзамонда Яҳве яҳудийлар орасидан бир халоскорни чиқаради ва у қуйидаги вазифаларни бажаради:

  1. Дунёни қайтадан ислоҳ қилган ҳолда қуриш.

  2. Бутун яҳудийларни Синион (Қуддус яқинидаги тепалик) атрофида тўплаш.

  3. Уларнинг барча душманларини жазолаш.

  4. Охират кунига ишониш таълимоти.

Охират хақидаги тасаввурлар асосан Талмудда баён этилган. Яҳвега эътиқод қилганлар охиратда унинг томондан мукофотланадилар. Қонунларини бузганлар шафқатсиз жазоланадилар.
Яҳудийликда Мусо пайғамбар Тур тоғида Яҳве билан учрашганда Яҳве томонидан 10 та лавҳа туширилган деган таълимот мавжуд. Унда 10 та насиҳат бор эди. Улар “иккинчи қонун” китобида баён этилиб, яҳудийлар уларга риоя қилишлари диний мажбурият ҳисобланади. Улар қуйидагилардир:

  1. Яҳведан бошқани илоҳ деб билмаслик;

  2. Бут ва санамларга сиғинмаслик;

  3. Заруратсиз Худо номи билан қасам ичмаслик;

  4. Шанба кунини ҳурмат қилиш ва уни худо учун бағишлаш;

  5. Ота-онани ҳурмат қилиш;

  6. Ноҳақ одам ўлдирмаслик;

  7. Зино қилмаслик;

  8. Ўғирлик қилмаслик;

  9. Ёлғон гувоҳлик бермаслик;

  10. Яқинларнинг нарсаларига кўз олайтирмаслик.

Муқаддас диний манба – Талмудда яҳудийлик маросимлари тизими баён этилган. Унда яҳудийлар амал қилиб, бажариши лозим бўлган 248 та буйруқ, 365 та тақиқ мавжуд. Улар яҳудийнинг овқатланиши, кийиниши, озодалиги, кун тартиби, ибодатлари, маросимлар ва байрамларга тааллуқли масалаларни қамраб олган.
Ҳар бир яҳудий ушбу буйруқ ва тақиқларга умри давомида риоя қилиши шарт. Масалан, яҳудий фарзанди туғилганининг саккизинчи куни хатна қилинади. Улар махсус қассоблар-шойихет томонидан диний қоидаларга мувофиқ сўйилган гўштларнигина истеъмол қиладилар. Кийиниш қоидалари эркакларга тегишли бўлиб, улар сидирға матодан узун қилиб тикилган кийим киядилар. Кийимнинг чўнтаклари белдан пастда жойлашиши лозим. Бошлари эса доимо ёпилган бўлиши лозим. Ибодат пайтида яҳудийлар махсус ибодат чойшаби “талес”ни елкаларига ташлаб оладилар. Унинг четларида 613 та тугун тугилган бўлиб. Бу нарса “248 та тақиқ ва 365 та буйруқни бажаришни елкамга оламан”, – деган маънони англатади.




Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling