Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти
-МАВЗУ. ЯҲУДИЙЛИКНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ ТАРИХИ, ТАЪЛИМОТИ ВА МАРОСИМЛАРИ
Download 1.35 Mb.
|
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва атамалар
- Мавзу ўқув мақсади
- Яҳудийлик (Иудаизм)нинг илк тарихи
9-МАВЗУ. ЯҲУДИЙЛИКНИНГ КЕЛИБ
ЧИҚИШ ТАРИХИ, ТАЪЛИМОТИ ВА МАРОСИМЛАРИ Режа Яҳудийлик (Иудаизм)нинг илк тарихи. Яҳудийлик таълимоти. Яҳудийлик манбалари. Яҳудий маросим ва байрамлари. Таянч сўз ва атамалар Иброний Танах Яҳве Талмуд Бану Исроил Мусо Исроил Қуддус Синагога Мезуза Мавзу ўқув мақсади: Яҳудийлик динининг илк тарихи, кўзга кўринган намояндалари, пайғамбарлари, муқаддас манбалари, қадимий ва замонавий оқимлари ва уларнинг бир-биридан фарқ қилувчи жиҳатлари, яҳудийликнниг миллий дин сифатида шаклланиш сабаблари ҳақида талабаларга атрофлича маълумот бериш.
Ривоятларга кўра, Яъқуб пайғамбарнинг 12 та ўғиллари бўлиб, уларнинг тўртинчиси Яҳудо эди. 12 та ўғилдан кейинчалик 12 та қабила тарқалди. Яҳудо авлодлари бўлган яҳудийлар бошқа қабилаларни ўзларига бўйсундирдилар. Шундан сўнг бу қабилаларнинг барчаси “яҳудий” деб атала бошлади. Яҳудий халқининг яна бир номи Бану Исроилдир. Исроил сўзи Яъқуб пайғамбарнинг иккинчи номи бўлиб, “бани” – болалар маъносини беради. Яъни “Бану Исроил” – “Исроил авлодлари” маъносини беради. Яҳудий халқига нисбатан “еврей” сўзи ҳам ишлатилади. Аммо у қадимий сомий тилларида “ибрий” сўзининг ўзгарган шаклидир. Бу сўз “абара, яъбуру” – “кечиб ўтмоқ” феълидан келиб чиққан. Илк яҳудий қабилалари Месопотамияда яшаган эдилар. Милоддан аввалги ХV асрларда Иброҳим пайғамбар бошчилигида Дажла ва Фурот дарёларидан кечиб ўтганлар. Фаластинга келишда эса Урдун дарёсини кечиб ўтганлар. Шу сабабли ҳам ерли аҳоли уларни шу ном билан атагани ҳақида манбалар хабар беради. Таврот, Инжил ва Қуръонда хабар берилишича Иброҳим пайғамбарнинг ўғли Исҳоқдан Яъқуб туғилган. Унинг 12 ўғлидан 11 чиси Юсуф пайғамбар эди. Бану Исроилнинг Мисрга кўчиб келишига у билан акалари ўртасида бўлиб ўтган воқеа сабаб бўлди. Бу воқеа Қуръони каримнинг Юсуф сурасида батафсил баён этилган. Юсуф қиссаси Қуръони каримда “энг гўзал қисса” деб номланган. Унда ёзилишича, Юсуф отасининг энг севимли фарзанди бўлиб, акалари унга ҳасад билан қарайдилар. Уни отадан узоқлаштириш мақсадида саҳродаги қудуққа ташлаганлар. Оталарига “Юсуфни бўри еди”, – деб хабар берадилар. Юсуфни эса бир карвон қудуқдан чиқариб, Мисрга олиб кетган. У Мисрда подшоҳ саройида улғайди ва кейин Миср тахтига подшоҳ бўлди. Кейинчалик у ўз яқинлари – ота-онаси, ака-укаларини ҳам Мисрга олиб келган. Бану Исроил қавмининг Мисрга келиш қиссаси Тавротда ҳам учрайди. Кейинчалик Миср фиръавни Бану Исроил қавмига зулм қилгач Мусо пайғамбар бошчилигида бу халқ яна Канъон (Фаластин) ерларига қайтдилар. Қуръонда яҳудийлар ва Мусо пайғамбар ҳақидаги воқеалар “Бақара”, “Тоҳо” ва бошқа сураларда батафсил баён қилинган.
Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling