Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти
Download 1.35 Mb.
|
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу ўқув мақсади
- Конфессия тушунчасининг мазмун-моҳияти
Таянч сўз ва атамалар
Дин Конфессия Секта Диний ташкилот Миссионерлик Харизматика Христианлик Ислом Буддавийлик Ҳиндуийлик Хитой динлари Ўзбекистондаги диний конфессиялар Мавзу ўқув мақсади: Конфессия, секта тушунчаларининг мазмун-моҳияти, бугунги кунда дунёнинг конфессионал харитасида бўлаётган ўзгаришлар, динларнинг географиясидаги янги тенденциялар ва уларни келтириб чиқараётган омиллар ҳақида талабаларда кенг тасаввур ҳосил қилиш.
Шуни инобатга олган ҳолда, мутахассислар ҳозирги кунда дунёда тахминан 1000 дан ортиқ диний конфессиялар мавжуд, деб ҳисоблайди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ислом динида бундай ҳолат кузатилмайди. Ҳеч қайси мамлакатда ҳанафий мазҳаби алоҳида, бошқа мазҳаблар алоҳида конфессия сифатида рўйхатдан ўтмайди. Масалан, Ўзбекистонда ҳам бир неча шиа жамоалари бўлишига қарамай, улар ўзларини алоҳида диний конфессия ҳисобламайдилар. Дин жамият ҳаётининг таркибий қисми сифатида кишиларнинг ижтимоийлашувига, уларнинг турмуш тарзини ташкил этиш ва тартибга солишга хизмат қилувчи меъёрий омиллардан бири бўлиб келган. Диннинг бундай роли унинг тарихан шаклланган ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади. Чунки, дин, биринчидан, умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб олиб, уларни ҳамма учун мажбурий хулқ-атвор қоидаларига айлантирган; иккинчидан, одамларнинг баҳамжиҳат яшашига кўмаклашган; учинчидан, одамларда ишонч ҳиссини мустаҳкамлаган ҳамда ҳаёт синовлари, муаммо ва қийинчиликларни енгиб ўтишларида куч бағишлаган; тўртинчидан, умуминсоний ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда авлоддан-авлодга етказишга ёрдам берган ва шу йўл билан маданият ривожига катта таъсир кўрсатган. Бугунги кунда динга бўлган қизиқишнинг кучайиб бориши глобаллашув жараёнларининг ўзига хос инъикоси дейиш мумкин. Зеро, глобаллашув дунёни бир бутун ва яхлит қила бориши билан бир қаторда, унинг ҳосиласи сифатида алоҳида олинган миллат ва жамиятлар даражасида ўз-ўзини англашга бўлган интилишнинг чуқурлашувига ҳам замин яратмоқда. Бу жараёнлар ўз навбатида инсон маънавиятининг узвий қисми бўлган диннинг моҳиятини тушуниш, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрнини англашга бўлган эътиборнинг кучайишини келтириб чиқармоқда. Шу билан бирга, динга бўлган қизиқишнинг кучайиши бугунги кунда кишилик жамияти олдида турган муаммолар, инсоннинг уларни ҳал қилиш йўллари ҳақидаги ўй-изланишлари, дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминлаган ҳолда бугунги куннинг оғир ва мураккаб саволларига тўлақонли жавоб топишга интилиши билан боғлиқ эканини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.
Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling