Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти
Download 1.35 Mb.
|
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи
1165 йилдаги маълумотларга кўра, ўша вақтда Самарқандда 30 мингга яқин яҳудий миллатига мансуб кишилар яшаган. Яҳудийларнинг ҳаёт тарзлари, урф-одатлари қадимий яҳудий, форс ва маҳаллий-Марказий Осиё маданиятларининг қоришмасидан иборат. XVIII асрнинг бошларида Марказий Осиёда юз берган сиёсий жараёнлар натижасида яҳудийлар Эрон, Афғонистон, Хива, Қўқон, Бухоро жамоаларига бўлиниб кетган. Яҳудийлар Бухоро шаҳри атрофида яшаганликлари туфайли “Бухоро яҳудийлари” номи билан танилдилар. Яҳудийлик миллат дини бўлгани учун яҳудийлар қаерда бўлмасин ўқийдиган китоби Таврот, эътиқод дини ягона бўлиб қолаверади. Яҳудийлар аҳоли кам, тинч жойларда яшаганлар, улар Самарқандда кўпроқ яшаганлар. Эрон шоҳи Нодиршоҳ XVIII асрнинг ўрталарида Самарқандга босқинида унинг лашкарлари турклар, лазгинлар, афғонлар, эронийлар, яҳудийлардан бўлгани ҳақида манбалар хабар беради. Улар Самарқанднинг Шоҳ-Кам, Чор-Рага, Навадон, Қўшҳовуз гузарларида яшаганлар. Нодиршоҳ даврида Бухоро ҳукумати яҳудийларга нисбатан яхши муомалада бўлган. Яҳудийлар бир мавзега жам бўлиб яшашни хоҳлардилар. 1843 йилда маҳаллий яҳудийларга Самарқанд шаҳридан 2,5 гектар жойни 10 минг кумуш тангага сотиш ҳақидаги шартнома тузилди. Яҳудийлардан 32 киши шартномани имзолаб, давлат унинг ҳақиқийлигини тўрт муҳр билан тасдиқлади. Бу биринчи яҳудий маҳалласи эди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда яҳудий жамоалари ҳам бошқа миллат ва конфессия вакиллари қаторида ўз миллий, диний урф-одат ва амалларини бажариш имкониятига эга бўлдилар. Ҳозир Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарларида яҳудийларнинг миллий маданий марказлари ва Республиканинг 4 та ҳудудий тузилмасида 8 та синагога фаолият кўрсатмоқда. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling