Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти
Протестантлик (Протестантизм)нинг юзага келиши ва секталари
Download 1.35 Mb.
|
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи
Протестантлик АҚШ, Германия, Буюк Британия, Нидерландия, Канада, Швейцария, Скандинавия мамлакатлари, Латвия, Эстонияда кенг тарқалган. Бугунги кунда протестантлар сони тахминан 647 миллионни ташкил этади. Католик черкови томонидан XV-XVI асрларда индульгенция савдоларининг авж олдирилиши оқибатида черковнинг халқ орасида обрўси тушиб борди. Шундай бир вазиятда, 1517 йил 31 октябрда Виттенберглик руҳоний Мартин Лютер шаҳар собори дарвозасига индульгенциялар савдосини танқид қилган 95 моддадан иборат тезисларини осиб қўяди. Лютер христианлик ақидалари ҳаммага тўлиқ тушунарли бўлиши учун Библиянинг замонавий тилларга таржима қилиниши, черковдаги диний хизматлар она тилида олиб борилиши тарафдори эди. Баъзи князлар ва шаҳар вакиллари лютеранликнинг тарқалишини чеклашга қаратилган айрим ҳаракатларга қарши эканликларини билдириб “Протестация”га имзо чекдилар. Протестантлик деган ном мана шундан келиб чиққан. Протестантлик худонинг мавжудлиги, унинг уч қиёфада намоён бўлиши, руҳнинг абадийлиги, жаннат ва дўзах, ваҳий ва илоҳий тақдир тўғрисидаги умумхристиан ақидаларини тан олади. Шу билан бирга, протестантлик: - черков ва руҳонийларнинг эътиқод қилувчилар билан худо орасидаги воситачи эканини инкор этади; - черков иерархияси, руҳонийлар ва оддий кишилар орасидаги табақаланишни рад қилади; - монахлик, авлиёлар, хоч ва иконаларга сиғинишни нотўғри деб ҳисоблайди; - кўп маблағ талаб қиладиган тадбирларни асоссиз деб билади; - целибат (руҳонийларнинг уйланмаслиги)ни инкор этади. Протестант йўналишлари бир-биридан у ёки бу жиҳатларига кўра фарқлансада М.Лютер томонидан католик черкови таълимотига қарши кескин тарзда баён этилган: - ўз эътиқоди билан нажот топиш; - эътиқод қилувчиларнинг барчаси руҳоний бўлиши, яъни ҳар бир чўқинтирилган инсон черков ёрдамисиз ўзи худо билан мулоқотда бўлиши, тоат-ибодат қилиши, ваъз ўқиши мумкинлиги; - “Библия”нинг олий нуфузи, уни ўқиш, ўрганиш ва тафсир қилиш эътиқод қилувчининг биринчи мажбурияти экани ҳақидаги 3 тамойил уларнинг барчаси томонидан бирдай тан олинади ва улар протестантликнинг асосий қоидалари ҳисобланади. Протестантликнинг илк шакллари: лютеранлик, цвингличилик, кальвинизм, унитаризм ва социнчилик, анабаптизм, меннонитлик ва англиканлик эди. Ҳозирги вақтда протестантлик дунёнинг барча қитъаларида кенг тарқалган. Унинг жаҳон маркази АҚШда, бу ерда баптист, адвентист, Иегова шоҳидлари ва бошқаларнинг қароргоҳлари жойлашган. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling