Ортиш-жўнатиш ҳужжатлари – деб товарни юклаш муносабати билан тузиладиган ҳужжатлар (одатда улар шартномада санаб ўтилган бўлади)га айтилади.
Протекционизм – бу давлатнинг ташқи иқтисодий, ташқи савдо фаолиятига аралашувини, миллий ишлаб чиқаришни қўллаб- қувватлаш мақсадида хорижий товарларга нисбатан ҳар хил чегирмалар амалга оширишни таклиф этади.
Таснифлаш - деганда халқаро тижорат келишувини олди-сотти ва товар алмашиш келишувларига ажратишни тушуниш мумкин.
Тўлов баланси – бу мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар жараёнида амалга оширилган тўловлари билан унга келган тушумларнинг қийматда ифодаланган ўзаро нисбатидир.
Тўлов шартлари – бу тўловнинг валютасини, усулини ва етказиб берилган товар учун ҳисоб-китобнинг тартибини, тўлов учун тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг рўйхатини, асоссиз равишда тўловни кечиктириш ёки шартноманинг тўлов шартларини бошқача бузишлардан ҳимоя чораларини белгилаб қўяди.
Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) - меҳнатнинг миқдори ва сифатидан келиб чиқиб, унинг мамлакатлар ўртасида маълум нисбатда иқтисодий нафни кўзлаган ҳолда тақсимланиши.
Етказиб беришга рухсатнома – харидор томонидан бериладиган ҳужжат бўлиб, у товарнинг юклаб-жўнатишга тайёр эканлиги ҳақида сотувчидан хабар олгандан кейин товарларни жўнатишга ижозат беради.
Юклаш топшириғи – етказиб бериш шартларидан келиб чиқиб юкни жўнатувчи ёки юкни олувчи томонидан одатда транспорт-экспедиторлик фирмасининг бланкасига расмийлаштириладиган ва экспедиторга топшириладиган операцияларнинг рўйхатини ҳамда уларни бажариш бўйича батафсил йўриқномаларни ўз ичига олган ҳужжатдир.
Юклаш йўриқномаси – юк ва уни ташиш муносабати билан экспорт қилувчининг талаби ҳақидаги батафсил маълумотларни ўз ичига олади.
Юклашга рухсатнома – бу ҳужжат воситасида сотувчи ёки юкни олувчи юкни олувчини товарларнинг жўнатилганлиги ҳақида хабардор этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |