Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet264/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Вазиятли масала №71. 
Туғруқхонада янги туғилган чақалоқнинг чап кўзи шиллиқ 
қаватларидан 2 кун давомида серозли-йирингли оқмалар ажралиши 
кузатилган, эртасига йиринг ажралиши кўпайган ҳамда ўнг кўзда 
ҳам худи шундай ўзгаришлар пайдо бўлган. Кўрик маҳалида бемор 
бола қовоқлари шишган, кўз скелераси қизарган, томирлари 
кенгайган, кўз олмасини ён соҳалари босиб кўрилганда йирингли 
оқмалар чиқиши кузатилади. Бола инжиқ, безовталанган, уйқуси 
бузилган.
1. Сизнинг ташхисингиз? 
2. Ташхисни тасдиқлаш мақсадида қандай текширув усулларини 
ўтказиш керак? 
3. Касаллик қўзғатувчисини айтинг. 
4. Сизнинг даво тактикангиз? 
Вазиятли масала №72. 
Шифокор қабулига 32 ёшли уйланган эркак шахс мурожаат 
этди. Бемор сийганда ачишиш ва оғриқларга шикоят қилади. Бемор 
ўзини 3-4 кундан бери касал, деб ҳисоблайди. Касаллик белгилари 
илк бор эрталаб сийганда ачишиш ҳамда уретрадан йирингли 
ажралмалар ажралиши ва сийищдан олдин оғриқ пайдо бўлиши 
билан намоён бўлган. Бемор мустақил ҳолда ўзига марганцовкадан 
ванночка қилган, шу сабабли уретрадан ажралмаларнинг ажралиши 
камайган, лекин эрталаб оз миқдорда йирингли ажралмаларни 
ажралиб турганлиги сабабли шифокор-венерологга мурожаат 
килган. Бемор сўзига кўра 15 кун аввал маст ҳолатда бегона аёл 
билан жинсий алоқада бўлган. Бошқа жинсий алоқаларни инкор 
этади. 
1. Сизнинг ташхисингиз? 
2. Қандай текширувлар ўтказилиши лозим ва қайси инфекциялар 
юзасидан? 
3. Провакация усулидан фойдаланиш зарурми?
4. Қуйидаги ҳолатда шифокор-венерологнинг иш ҳажми қандай? 
Вазиятли масала №73 
Венеролог кўригига 19 ёшли қиз бола жинсий азоларидан 
ажралаётган йирингли ажралмалар ва сийиш вақтида кузатиладиган 
оғриқлар билан мурожаат килди:. Касаллик аломатлари 2 кун аввал 
пайдо бўлган. Бемор ўз касаллигини 10 кун аввал жинсий жиҳатидан 
зўрланганлиги билан боғлайди. Кўрик вақтида уретра даҳлизи 


535 
соҳаси гиперемияланган, шишган, яшил- сарғимтир йирингли 
ажралма кузатилмоқда, худди шундай ажралмалар цервикал 
каналидан ҳам ажралаётганлиги қайд этилмоқда. Лимфа тугунлари 
катталашмаган, тана ҳарорати меъёрида. Бемор турмиш қурмаган.
1. Сизнинг ташхисингиз? 
2. Беморга нисбатан текширувлар режасини тузинг. 
3. Даво тактикасини белгиланг. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling