531
1. Тахминий ташхисни қўйинг.
2. Ташхисни тасдиқлаш мақсадида, қўшимча қандай чораларни
қўллаш лозим?
3. Даво чораларини белгиланг.
Вазиятли масала №59.
Маслаҳат поликлиникаси жарроҳи қабулига 16 яшар А.
исмли
бемор жинсий аъзолар соҳасида кучли оғриққа ва сийиш вақтида
кийналаётганлиги сабабли мурожаат қилди. Анамнезда: 45 кун аввал
номаълум аёл билан жинсий алоқада бўлганлиги, 10 кун аввал эса
закар халтачасининг ички юзасида яра пайдо бўлганлиги аниқланди.
Кўрувда: закар бошчаси ва халтачасининг териси қизарган ва
шишган. Закар халтачаси тешиги торайган ва шунинг ҳисобига
бемор сийишга қийналмокда. Чов соҳасидаги лимфа тугунлари
ёнғоқ ҳажмигача катталашган, оғриқсиз, атрофдаги тўқималар билан
қўшилмаган.
1. Тахминий ташхисингиз?
2. Ташхисни тасдиқлаш мақсадида, қўшимча кандай чораларни
қўллаш лозим?
3. Жарроҳнинг кейинги тактикаси қандай?
Вазиятли масала №60.
ЛОР шифокори қабулига 25 ёшли аёл мурожаат қилди. Бемор
кўрилганда: бодомча безининг
бир томонлама пушти ранг
кўринишида катталашганли ҳолати кузатилади, яллиғланиш ҳолати
кузатилмайди, ўчоқлар чегараси аниқ, бемор ютинган вақтида оғриқ
кузатилмайди. Бодомча бези шпател билан пайпаслаб кўрилганда
қаттиқлик аъломати сезилади. Бўйин ва жағ ости лимфа тугунлари
ловиядан то ёнғоқ ҳажмигача катталашган, ҳаракатчан, атроф
тўқималари билан бирикмаган ва оғриқсиз кўринишда.
1. Тахминий ташхисни қўйинг.
2. Ташхисни тасдиқлаш мақсадида қўшимча қандай
текширув-
ларни ўтказиш лозим?
3. ЛОР шифокорининг кейинги тактикаси қандай?
Do'stlaringiz bilan baham: