Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий масала №45.
- Вазиятли масала №47.
Амалий масала №44.
Бемор 12 ёшда, 3 йилдан бери псориаз касаллиги билан хасталаниб келади. Касаллик асосан қиш фаслларида қайталанади. Охирги қўзғалиши 1 ой аввал бошланган бўлиб, амбулатор равишда 526 даволаниб келади. Кўрувда: тошмалар тарқоқ бўлиб, 5х10 см гача катталикда бўлган пилакчалардан иборат, улар тўқ пушти рангда, юзаларида қипиқланиш ҳолати кузатилади. «Псориатик учлик» синамаси манфий. Тошмалар 1 ойдан бери ўзгаришсиз сақланмоқда. 1. Псориаз шаклининг ва турини аниқланг. 2. Даво тактикасини белгиланг. Амалий масала №45. Бемор 27 ёшда. Қўл ва оёқларининг букув соҳаларида тошмалар тошишига шикоят қилади. Обектив: жойларда мономорф тугунчали тошмалар кузатилиб, улар ясси, полигонал шаклга эга ва юзалари ялтироқ кўринишларда. Оғиз бўшлиғи ва катта уятли лабларнинг ички юзаларида бир оз кўтарилган, оқиш рангдаги тошмалар кузатилади. Субъектив: тошмалар бор соҳаларда кучли қичишиш, шиллиқ қаватлардаги тошмаларда эса ачишиш ҳолатлари кузатилади. 1. Сизнинг ташхисингиз? 2. Даво тактикаси қандай? Қизил югурик. Склеродермия. Дерматомиозит Вазиятли масала №46. 8 ёшдаги беморнинг пешона соҳасида чизиқсимон, катталиги 5х1 см да бўлган, фил суяги рангидаги, қуруқлашган, дарахтсимон кўринишида, қаттиқлашган, тери манзараси яссилашган паталогик касаллик ўчоғи кузатилади. 1. Сизнинг тахминий ташхисингиз? 2. Беморни текшириш режасини кўрсатинг. Вазиятли масала №47. Шифокор кўрувига 44 ёшдаги, агросаноат бирлашмаси ишчиси Ю. исмли аёл зарарланган ўчоқларда ачишишга ва игнасимон санчиш билан мурожаат қилди. Юз соҳасида ўчоқлар «капалак» белгиси кўринишида наиоён бўлади. Анамнезда: бемор касалликнинг ривожланишини вақти-вақти билан совуқ қотиш ва узоқ вақт қуёш нурлари остида бўлганлиги билан боғлайди. Сурункали ангина хасталиги туфайли бир неча марта сульфаниламид дори воситаларини қабул қилган. Тошмалар уч ой аввал юз соҳасида пайдо бўлган, жараён аста-секин зўрайиб борган. Шу кунга қадар бемор текширувлардан ўтмаган, яллиғланишга қарши малҳамларни қўллаб даволанган холос. Объектив: юзнинг 527 ёноқ ва бурун усти соҳаларида «капалак» шакли кўринишида эритемали ўчоқ кузатилади. Ўчоқ шунингдек, даҳан ва лаб соҳаларида ҳам жойлашган бўлиб, аниқ чегарали кўринишга эга. Тошмалар қизил-пушти рангда бўлиб, усти қалин мугуз қатқалоқлар билан қопланган. Тошмалар соч фолликулларига боғлиқ бўлиб (фолликуляр гиперкератоз), ўчоқлар мадда ва пилакчалардан иборат. Ўчоқлар атрофида телеангиэктазия, марказида эса чандиқланиш аломатлари кузатилади. 1. Сизнинг тахминий ташхисингиз? 2. Якуний ташхис қўйиш учун қандай қўшимча текширувлар ўтказилиши лозим? Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling