525
тошмалар
кузатилади, улар жойлашган соҳалар пушти қизғиш
рангда бўлиб, бироз шиш ҳолати қайд этилади. Қорин ва думба
соҳаларида жуфт-жуфт нуқтасимон
жойлашган геморрагик
қатқалоқларни кўриш мумкин.
1. Сизнинг дастлабки ташхисингиз?
2. Ташхисни тасдиқлаш мақсадида қандай текширувларни
ўтказиш лозим?
3. Касаллик учун хос бўлган патогномик белгиларни кўрсатинг.
4. Сизнинг тактикангиз?
5. Даволаш режасини белгиланг
Вазиятли масала №42.
Шифокор қабулига 30 ёшли аёл
тошмаларни тошиши ва
қичишиш билан мурожаат қилди. Анамнезда: тошмалар 4 кун олдин
пайдо бўлган, жараён қичишиш билан кечган, қичишиш
аломатининг асосан тунда кучайиши ҳолати қайд этилган. Объектив:
бармоқлар орасида, қорин, сон ва жинсий аъзолар соҳасида жуфт-
жуфт жойлашган папула-везикулали тошмалар ташкил этади. Қўл
тирсакларининг ташқи қисмида майда, нуқтали қора қўтир
тангачалар кузатилмокда.
1. Сизнинг дастлабки ташхисингиз?
2. Ташхисни тасдиқлаш мақсадида қандай текширувлар ўтказиш
лозим?
Псориаз. Қизил ясси темиратки
Амалий масала №43.
Бемор қўл ва оёқлари ёзув юзаларида, тарқоқ, тўқ пушти рангда
бўлган папулали тошмалар кузатилади, тошмалар катталиги 1х1 см
диметрда, юзалари оқиш қипиқлар билан қопланган бўлиб, улар
тугунчаларнинг ўрта қисмини эгаллаган. Баъзи тугунчали тошмалар
атрофида қизил рангли гардиш кузатилади. Субъектив: қичишиш
кузатилади. Тошмалар қиртишлаб кўрилганда ялтирок сатҳ, нам юза
ва кейинчалик эса нўхтасимон қон чиқиши ҳолати кузатилади.
1. Сизнинг ташхисингиз?
2. Қўйган ташхисингизни асослаб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: