Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Ўзбек дерматовенерологиясининг тарихи


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Ўзбек дерматовенерологиясининг тарихи 
Ўзбек дерматовенерологиясининг тарихи XVIII аср охири ва 
XIX асрнинг бошларига тўғри келади. Тарихдан маълумки, Чор 
Россия империяси чегара ҳудудини кенгайтириш мақсадида 1864-
1875 йилларда Туркистоннинг катта қисмини босиб олади. Ушбу 
ҳаракат зўравонлик характерига эга бўлсада, маҳаллий аҳоли учун 
маълум бир аҳамиятга ҳам эга эди. Босиб олинган ҳудудлар аҳолиси 
орасида эпидемик касалликлар хавфини инобатга олган ҳолда чор 
ҳукуматининг ноиблари (ҳарбий бошлиқлари), ҳарбий қисм 


10 
ходимлари маҳаллий аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида даволаш-
профилактик муассасалар тармоғини вужудга келтиришга мажбур 
бўлдилар. 
1912 йил Тошкент шаҳрида жойлашган касалхона қошида даст-
лабки тери-таносил касалликлари бўлими иш бошлади. 1918 
йилнинг ноябрь ойида эса Тошкентдаги собиқ кадетлар клиникаси 
100 ўринли таносил касалликлари касалхонасига айлантирилди
1919 йилда Фарғона вилоят касалхонаси қошида таносил касаллик-
лари бўлими, 1920 йилда Самарқандда таносил касалликлари 
амбулатория бўлимлари очилди. 
1919 йил Туркистон Давлат университети ташкил этилди ва 17 
сентябрда эса тиббиёт факультетининг биринчи Илмий Кенгаш 
йиғилиши бўлиб ўтди. 1920 йилда тиббиёт факультетининг тери ва 
таносил касалликлари кафедраси ташкил этилди ва унинг 30 ўринли 
шифохонаси Тошкент округи госпитали базасида жойлашди. Унга 
илк бор кафедра мудири этиб тиббиёт фанлари доктори, профессор 
А.И. Лебедев (1888-1923) тайинланди. 1924 йил Тошкентда 
дастлабки 30 ўринли тери-таносил касалликлари диспансери ташкил 
қилинди. 1924-1930 йилларда тиббиёт фанлари доктори, профессор 
И.С. Милман кафедра мудири бўлиб фаолият кўрсатиб келди. Унинг 
ташаббуси билан 1925 йилда биринчи маротаба дерматовенеро-
логларнинг илмий жамияти ташкил қилинди. 
1931 йилда мустақил фаолият кўрсатувчи Ўрта Осиё тиббиёт 
институти ташкил қилинди ва унинг таркибида тери-таносил 
касалликлари кафедраси фаолият кўрсата бошлади, 1935 йилдан 
институт Тошкент тиббиёт институти, деб қайта номланди. 1931-
1939 йилларда тери ва таносил касалликлари кафедрасига тиббиёт 
фанлари доктори, профессор А.И. Картамишев бошчилик қилди. 
1932 йилда ТошМИ клиникаси қошида серологик лаборатория 
ташкил қилинди. 1932 йилнинг 26 мартида Ўзбекистон дерматове-
нерологларининг I Республика съезди бўлиб ўтди ва шу йили 7 
июнда Ўзбекистон Республикаси Дерматология ва венерология 
илмий-тадқиқот институти ташкил қилинди. 1932 йилда Самарқанд 
Тиббиёт институти ва Тошкент Врачлар малакасини ошириш 
институтлари қошида тери ва таносил касалликлари кафедралари 
очилди. 1934 йил Тошкент шаҳрида тиббиёт институтининг тери-
таносил касалликлари клиникаси базасида шаҳар, 1940 йилда эса 


11 
Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансерлари ташкил 
қилинди.
1939-1945 йилларда тери ва таносил касалликлари кафедрасига 
тиббиёт фанлари доктори, Болгария фанлар академиясининг акаде-
миги Ц.А. Кристанов (1898-1974) бошчилик қилди. 1945 йилда 
тиббиёт фанлари доктори, профессор, Республикада хизмат кўр-
сатган фан арбоби А.А. Аковбян (1900-1974) кафедра мудири этиб 
сайланди ва у кафедрани 1971 йилгача бошқарди. 1945-1965 йиллар 
давомида Республикада тери-таносил касалликлари диспансерлари 
сони 1,9 маротабага, серологик лабораториялар – 4,1 маротабага, 
шифокор-дерматовенерологлар сони эса 2,9 маротабага ошди. 1947 
йилдан бошлаб эса мутахассислик бўйича илк бор клиник 
ординатура очилди. 
1971-1994 йиллар мобайнида ТошМИ тери ва таносил касал-
ликлари кафедра мудири бўлиб тиббиёт фанлари доктори, 
профессор У.М. Мираҳмедов (1918-1994) фаолият кўрсатди. У.М. 
Мираҳмедов захм касаллигига эрта ташхис қўйиш, даволашнинг 
янги услубларини яратиш, серодиагностиканинг янги услубларини 
ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича кўпгина ишларни амалга 
оширди. 1976 йилда Ўзбекситон дерматовенерологларининг II 
съезди бўлиб ўтди.
1976 йилдан бошлаб кафедрага тиббиёт фанлари доктори, 
республикада хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Р.А. Капкаев 
бошчилик қилди. 1981 йилда профессор Э.Г. Ким Ўзбекистонда би-
ринчи бор «Чирой» эстетик жарроҳлик марказини ташкил қилди ва у 
республикада тиббий косметология йўналиши ривожига асос солди. 
Ушбу йиллар давомида республикада Врачлар малакасини оши-
риш институти қошида тери-таносил касалликлари кафедраси 
фаолият кўрсатиб келди, узоқ йиллар кафедрага профессор А.Х. 
Абдуллаев бошчилик қилиб келди. 
1991 йил Тошкент Давлат тиббиёт институтининг (ТошДавТИ) 
қайта ташкил этилиши муносабати билан I ТошМИ тери-таносил 
касалликлари кафедраси мудири вазифасида проф. А.Ш. Ваисов, II 
ТошДавТИ тери-таносил касалликлари мудири вазифасида эса проф. 
Р.А. Капкаевлар фаолият кўрсатиб келдилар. Профессор А.Ш. 
Ваисовнинг ташаббуси ва раҳбарлиги остида I ТошДавТИ 
кафедраси қошида янги типдаги даволаш муассасаси – «Витилиго» 
Республика илмий-ўқув-даволаш маркази ташкил қилинди. 


12 
1998 йил январь ойидан бошлаб Ўрта Осиёда биринчи бор 
«Дерматология ва венерология янгиликлари» илмий амалий жур-
налига (2004 йилдан бошлаб эса ушбу журнал «Дерматовенерология 
ва репродуктив саломатлик» деб номланган) асос солинди. Ушбу 
журнал 2008 йилдан бошлаб «Дерматовенерология ва эстетик 
тиббиёт» илмий-амалий журнали сифатида чиқа бошлади. Журналда 
нафақат тери-таносил касалликларига боғлиқ масалалар, балки 
эстетек тиббиётга, яъни косметологияга боғлиқ масалалар ҳам ёри-
тиб келинмоқда. 2001 йил I ТошДавТИ кафедраси қошида магист-
ратура бўлими очилди. 
2005 йилда Тошкент Тиббиёт академияси ташкил этилиши 
муносабати билан тери-таносил касалликлари кафедралари қайтадан 
бирлаштирилди ва ҳозирги кунга қадар кафедрага профессор А.Ш. 
Ваисов мудирлик қилиб келмоқда. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling