Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
ВАЗИЯТЛИ МАСАЛАЛАР 
Терининг тузилиши 
Вазиятли масала №1. 
Педиатр кўригига мурожаат қилган бемор бола бошининг сочли 
қисмида ва юз терисида сариқ–яшил ранг қатқалоқли тошмалар 
кузатилади. 
1. Бу тошмалар кайси тошма элементларидан сўнг пайдо бўлган? 
2. Бу тошмалар қатқалоқлари қандай характерга эга? 
3. Бундан ташқари қатқалоқларнинг қандай турлари тафовут 
этилади?
Вазиятли масала №2.
Бемор боланинг сон тери соҳасида кўп микдорда, катталиги 0,2 
дан 0,4 см диаметрда бўлган, думалоқ шаклли эрозиялар кузатилади. 
Улар таркибидан сероз суюқлик ажралади. 
1. Эрозия қайси тошмалар қаторига киради? 
2. Эрозияга таъриф беринг. 
3. Эрозия қандай қилиб орқага қайтади? 
Вазиятли масала №3. 
Бемор терисидан гистологик текшириш мақсадида биопсия 
олинганда беморда паракератоз ҳолати аникланди. 
1. Терининг бу ҳолатига таъриф беринг. 
2. Терида қандай морфологик элемент ҳосил бўлган? 
Вазиятли масала №4. 
14 ёшли беморда тез-тез бирламчи бўшлиқсиз экссудатив тошма 
элементлари пайдо бўлиб, йўқолиб туради. 
1. Тошма элементини номини айтинг. 
2. Тошма элементига таъриф беринг. 
3. Қайси тери кассаликларида бундай тошма элементлари ҳосил 
бўлади? 
Терининг ўлка касалликлари 
Вазиятли масала №5. 
Шифокор қабулига Нукус шаҳрида яшайдиган 43 ёшли бемор 
мурожаат қилди. Кўрув вақтида беморнинг пешона, қош-қовоқ, ёноқ 


514 
ва қўлларининг букувчи соҳаларида маддалар ва тугунли тошмалар 
кузатилмоқда. Юз мимикаси бузилган. Қошларининг латерал 
қисмлари тўкилган. Лаборатор текширилганда бурун шиллиқ 
қаватидан Ганзен таёкчалари топилган. 
1. Сизнинг ташхисингиз? 
2. Сизнинг тактикангиз? 
3. Профилактика йўллари? 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling