516
1. Касалликни тўлиқ клиник ташхисини,
даврини ва клиник
шаклини аниқланг.
2. Даво чораларини белгиланг.
Вазиятли масала №12
Шифокор қабулига 40 ёшли аёл бўйиннинг орқа соҳаларида
тери юзаларининг қалинлашиши ва қичишиши каби шикоятлар
билан мурожаат қилди. Касаллик аломатлари тахминан 3 йил авввал
қаттиқ сиқилиш эвазига пайдо бўлган. Кўрилганда: бўйинниг орқа
соҳаларида яғирланиш ўчоқлари
кузатилади, уларнинг юзаларида
милиар тугунчалар кузатилиши қайд этилади. Кучли қичишиш
эвазига тугунчалар юзалари шилинган ва геморрагик қатқалоқлар
билан қопланган. Субъектив: шикояти кучли қичишишга.
Дермографизм: оқ, турғун кўринишда.
1. Сизнинг ташхисингиз?
2. Даво чораларини белгиланг.
Do'stlaringiz bilan baham: