Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet248/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Вазиятли масала №10 
Шифокор қабулига 43 ёшли бемор юз соҳасида оғриққа, 
ачишиш, шиш, қичишиш каби шикоятлар билан мурожаат килди. 
Касаллик белгилари 2 соат олдин кўзга, конъюнктивит касаллиги 
туфайли альбуцид эритмаси томизлгандан сўнг бошланган. 
Объектив: жараён тарқоқ ҳолда юз, кўз атрофи тери соҳаларида 
жойлашганлиги билан намоён бўлмоқда, ўчоқларда эритема асосида 
кўп миқдорда папуло-везикулали тошмалар кузатилади. 
1. Сизнинг дастлабки ташхисингиз? 
2. Қайси клиник белгиларга асосланиб ташхис қўйдингиз? 
3. Даво чораларини белгиланг. 
Атопик дерматит. Нейродермит 
Вазиятли масала №11 
Шифокорга 10 ёшли қиз бола кучли қичишиш ва уйқунинг 
бузилишига шикоят билан мурожаат қилган, онасининг сўзига кўра 
касаллик боланинг 1 ёшлигидан бошланган. Касаллик сурункали-
қайталама кечган, асосан куз ва қиш ойларида касалликнинг 
қўзғалиши ҳолати қайд этилган. Объектив кўрувда: патологик 
жараён юз, бўйин, кўкрак, қорин, бел, тизза ва тирсак 
бўғимларининг букувчи юзаларида жойлашган бўлиб, тугунчали 
тошмалар, қатқалоқлар, экскориациялар ва лихенификация 
кўринишида намоён бўлади. Дермографизм: тери оқ, барқарор 
кўринишида. Юз терисининг рангпарлиги, орбиталарни кўкариши, 
инфраорбитал бурамаларнинг мавжудлиги. Кафт юзаларида 
носпецифик дерматит ҳолатининг кузатилиши қайд этилади. 


516 
1. Касалликни тўлиқ клиник ташхисини, даврини ва клиник 
шаклини аниқланг. 
2. Даво чораларини белгиланг. 
Вазиятли масала №12 
Шифокор қабулига 40 ёшли аёл бўйиннинг орқа соҳаларида 
тери юзаларининг қалинлашиши ва қичишиши каби шикоятлар 
билан мурожаат қилди. Касаллик аломатлари тахминан 3 йил авввал 
қаттиқ сиқилиш эвазига пайдо бўлган. Кўрилганда: бўйинниг орқа 
соҳаларида яғирланиш ўчоқлари кузатилади, уларнинг юзаларида 
милиар тугунчалар кузатилиши қайд этилади. Кучли қичишиш 
эвазига тугунчалар юзалари шилинган ва геморрагик қатқалоқлар 
билан қопланган. Субъектив: шикояти кучли қичишишга. 
Дермографизм: оқ, турғун кўринишда. 
1. Сизнинг ташхисингиз? 
2. Даво чораларини белгиланг. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling