Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Болалар қичимаси. Эшакем 
Вазиятли масала №13 
Врач кўрувига 36 ёшдаги аёл бутун тери юзаларида тошмалар 
тошишига, қўл, кўкрак ва бўйин соҳаларида шишларнинг пайдо 
бўлиши, нафас олиш жараёнини қийинлашуви каби шикоятлар 
билан мурожаат қилди. Тошмалар 2 соат аввал ари чаққан заҳотиёқ 
пайдо бўлган. Клиник жиҳатидан касаллик белгилари бутун тери 
бўйлаб қаварчиқли тошмаларнинг тошиши билан намоён бўлган. 
Дермографизм: қизил, турғун, уртикар кўринишда. Субъектив: 
кучли қичишишга шикоят қилади. 
1. Сизнинг ташхисингиз? 
2. Биринчи тиббий ёрдам тактикаси нимадан иборат? 
3. Даво тактикангиз нимадан иборат? 
Вазиятли масала №14 
Шифокор қабулига 3 ёшли фарзанди билан она қўл ва оёқлар-
нинг ташқи юзаларида тошмалар тошишига ва кучли қичишиш каби 
шикоятлар билан мурожаат қилди:. Касаллик аломатлари бронхоп-
невмония ташхиси сабабли беморга антибиотиклар тавсия этилган-
лиги туфайли (ичак дисбактериоз ҳисобига) пайдо бўлган. Кўрил-
ганда: қўл ва оёқларнинг ташқи юзаларида тугунчали, пуфакчали 
тошмалар кузатилади, баъзи тугунчалар юзаларида пуфакчаларнинг 
бўлиши қайд этилади. Пуфакчалар таркиби серозли суюқликдан 


517 
иборат. Жойларда кучли қичишишлар эвазига экскориациялар ва 
эрозиялар пайдо бўлган. Субъектив: беморни кучли қичишиш 
ҳолати безовта қилади. Дермографизм: оқ, нотурғун. 
1. Сизнинг ташхисингиз? 
2. Даво чораларини белгиланг. 
Терининг йирингли кассаликлари. Оддий ҳуснбузар. 
Вазиятли масала № 15. 
Туғруқхонада 3 кунлик чақалоқда танаси бўйлаб майда 
пуфакчали тошмалар пайдо бўлган. Пуфакчалар таркибидаги 
суюқлик серозли-йирингли бўлиб, атрофлари қизарган кўринишда. 
Қўл ва оёқ кафт юзаларида эса тошмалар кузатилмайди. Тана 
ҳарорати 37,8 С ташкил этади.
1. Беморга ташхис қўйинг. 
2. Қайси касаллик билан таққослов ташхисини ўтказиш 
мумкин? 
3. Касалликни кўзғатувчиси нима. 
4. Даволаш тактикасини белгиланг. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling