Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Вазиятли масала №6. 
Бемор юз ва бўйин соҳаларидаги тошмаларга шикоят қилиб 
шифокорга мурожаат қилди. Анамнезида: бемор 1 ой олдин 
Туркманистонда бўлган. Курув вақтида: бир нечта яралар 
кузатилмоқда. Яраларнинг четлари нотекис, туби грануляцион қобиғ 
билан қопланган, донадор кўринишга эга, яра тубидан кўп миқдорда 
йирингли ажралмалар чиқмокда. Яралар атрофида лимфангит 
ҳолати кузатилмоқда.
1. Сизнинг тахминий ташхисингиз? 
2. Қандай текширув усулларини ўтказиш лозим? 
Вазиятли масала №7.
Бемор Б., 20 ёшда, шифокорга юз, кўкрак, қўл ва оёқларининг 
ёзув соҳаларига оқ доғлар тошишига шикоят қилиб келди. 
Дастлабки тошмалар 2 йил аввал беморнинг қаттиқ қўрқувидан сўнг 
пайдо бўлган. Объектив кўрилганда: ўчоқларда ҳар-хил ҳажм ва 
шаклга эга бўлган, аниқ чегарали, оқ сут рангидаги депигментланган 
доғлар кузатилиб, улар атрофи эса гиперпигментланган ҳошия билан 
ўралган. Доғлар тошмалар соҳасида тери консистенцияси, унинг 
намлиги ва сезгирлиги соғлом тери соҳаларига нисбатан ўзгармаган 
кўринишда. 
1. Сизнинг ташхисингиз? 
2. Ниманинг ҳисобига депигментли доғлар пайдо бўлган? 
3. Бу касалликда асосан қайси микроэлементлар етишмовчилиги 
кузатилади? 
4. Сизнинг даволаш тактикангиз? 
Аллергик дерматитлар 
Вазиятли масала №8 
Ўпка яллиғланиши касаллиги сабабли бемор болага пенициллин 
антибиотиги укол тарзида буюрилган. Кечга бориб бутун бадан тери 
юзаси бўйлаб эритематоз тошмалар пайдо бўлган, жараён ачишиш 


515 
ва қичишиш билан кечган. Тошмаларнинг кўпайиб, тарқалиши 
ҳолати кузатилган. Дермографизм турғун қизил ранг кўринишда 
бўлиб, беморни субъектив кучли қичишиш безовта қилган. 
1. Беморга клиник ташхис куйинг. 
2. Даво тактикангизни белгиланг. 
Вазиятли масала №9 
Она чақалоғи билан шифокор қабулига мурожаат қилди. Бола-
нинг думба, чов бурмаларида аниқ чегараланган қизариш ҳолати ку-
затилади.
1. Сизнинг дастлабки ташхисингиз? 
2. Касалликнинг келиб чиқиш сабаби нима? 
3. Сизнинг даво тактикангиз қандай? 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling