Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet250/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Вазиятли масала № 16. 
3 ойлик боланинг елка, думба ва энса соҳаларида кўп миқдорда 
тугунли ва тугунчали тошмалар кузатилади. Тошмалар каттик 
консистенцияли, чегаралари аниқ, катталиги нўхат катталигидек 
бўлиб, айримлари юмшоқ, марказида флюктуация ҳолати 
кузатилади. Тана ҳарорати субфебрил. 
1. Беморга ташхис қўйинг. 
2. Қайси касалликлар билан таққослов ташхисини ўтказиш 
мумкин? 
3. Сизнинг даволаш тактикангиз қандай?. 
Вазиятли масала № 17. 
Бир ҳафта олдин 4 ёшли боланинг юз ва қўл тери соҳаларида 
йирингчали тошмалар пайдо бўлган, тошмалар сони барган сари 
кўпая борган. Объектив кўрувда: юз, елка ва қўл бармоқлари 
соҳаларида пуфакчали тошмалар кузатилади, улар таркиби серозли-
йирингли суюқликдан иборат бўлиб, атрофида яллиғланган 
ҳошиялар қайд этилади. Пуфакчали тошмаларнинг ёрилиши 
натижасида эрозиялар ҳосил бўлган, айримларининг қуриши 
ҳисобига эса «асалсимон қатқалоқлари» белгиси кузатилади. 
1. Беморга ташхис қўйинг. 


518 
2. Касаллик пиодермияларнинг қайси клиник турига мансуб? 
3. Касалликда кузатиладиган тошма элементлари қандай 
номланади.? 
4.Сизнинг даволаш тактикангиз қандай? 
Вазиятли масала №18 
9 ёшли боланинг чап бурун, оғиз бурмалари соҳаларида 
катталиги 2х3см диаметрда бўлган тугунли тошма кузатилади. Шу 
соҳалар тери юзалари қизарган, тошмалар марказида йирингли 
таркиб кузатилади. Бемор ўзини 2 кун давомида хасталанган, деб 
таъкидламоқда. 
1. Беморга ташхис қўйинг. 
2. Касалликни кечиши қайси босқичда? 
3. Даволаш чорасини белгиланг. 
Вазиятли масала № 19. 
Шифокор қабулига 23 ёшли бемор мурожаат қилди. 
Шикоятлари: бурун лаб учбурчаги соҳасида ачишиш ва қичишиш 
безовта қилади. Анамнезда: хасталаниши 2 ой олдин бошланган
жараён аввал юқори лаб соҳасидан марказида сочлар кузатиладиган 
йирингчалар шаклида бошланган, кейинчалик эса йирингчали 
тошмалар тезда қуриб қобиқлана бошлаган. Борган сари зарарланган 
ўчоқлар ҳажми катталашиб борган. Шифокорга мурожаат этилганда 
беморга дезинфекцияловчи эритмалар ва малҳамлар тавсия этилган, 
лекин даво чоралари самара бермаган. Беморда йўлдош 
касалликлардан сурункали ринит, холецистит касалликлари қайд 
этилади. Объектив кўрувда: бурун лаб соҳаси учбурчагида кизариш, 
йирингчалар ҳамда йирингли сариқ рангли қатқалоқлар кузатилади. 
Беморни салбий шикоятлари вақти-вақти билан қичишиш, безов-
таланишдан шикоят қилади. 
1.Сизнинг клиник ташхисингиз? 
2.Ташхис қуйишда қандай текширувлардан фойданилади? 
3.Даво ва профилактика чораларини белгиланг. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling