Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet251/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Терининг ирсий касалликлари 
Вазиятли масала №20. 
Шифокор кўрувига 5-ёшли қиз бола танасининг қўл ва оёқ 
соҳаларида пуфакли тошмаларнинг пайдо бўлиши, уларни 
чандиқлар ҳосил қилиб битиши, тирноқларининг қалинланиши, 
гипергидроз ҳолати ва тишларининг дистрофиясига шикоят қилади. 
Объектив кўрувда: қўл ва оёқ кафтларида гиперкератоз ҳолати, 


519 
тирсак ва тиззаларнинг букув соҳаларида эса серозли таркибга эга 
пуфакли тошмалар кузатилади. Никольский белгиси текширилганда 
сохта мусбат натижа кузатилади. Анамнезда: ота ва онаси яқин 
қариндош эканлиги қайд этилган.
1. Сизнинг клиник ташхисингиз? 
2. Даво тактикангиз қандай? 
3. Профилактика чораларини белгиланг.
Вазиятли масала №21. 
Бемор Р. 10 ёшда, шифокор кўрувига терининг қуриши, қипиқ-
ланиши, баҳор ва куз ойларида эса қазғоқ ва қобиқларнинг ҳосил 
бўлиши юзасидан мурожаат қилди. Беморга вульгар ихтиоз ташхиси 
қўйилди.
1. Сизнинг даволаш тактикангиз? 
Вазиятли масала №22. 
5 ойлик бола энтеропатик акродерматит ташхиси билан даво 
чораларини олмоқда.
1.Сизнинг даволаш тактикангиз? 
Вазиятли масала №23. 
Бола туғилгандан сўнг терининг қуриши, қалин қобиқларни 
ҳосил бўлиши, айрим соҳаларда эса чуқур ёриқлар ҳосил бўлиши, 
оғиз атрофлари соҳаларининг эса торайиши ҳолати кузатилмоқда 
1. Сизнинг дастлабки ташхисингиз?
Вазиятли масала №24. 
Шифокор ҳузурида 3 ёшли бола кўрилмоқда. Онасининг сўзига 
кўра 5 ой олдин боланинг орқа чиқарув тешиги атрофида, чов 
соҳаларида, қўл бармоқлирида тошмалар пайдо бўлган. Охирги 
вақтларда соч, киприк ва қошларнинг тўкилиши ҳолати кузатилган. 
Кўрувда: чов соҳасида шиш, инфильтрация, пушти рангли тери 
юзаларида эса эрозияли ўчоқлар кузатилмокда. Сочлар, киприклар 
ва қошлар сийраклашган, бола гипотрофик кўринишда. Анамнезида: 
бемор ота-онаси қон-қариндош эканлиги қайд этилади. 
1. Сизнинг ташхисингиз? 
2. Даволаш тактикангиз? 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling