520
бўлиши аниқланди. Кўрувда: беморнинг тери соҳалари қуруқ.
Салбий шикоятлари йўқ.
1. Сизнинг тахминий ташхисингиз?
Вазиятли масала №26
2 ойлик болага она сути берилиши тўхтатилгандан сўнг табиий
тешиклар атрофларида (оғиз, анус атрофи соҳаларида) қизариш ва
эррозияларнинг пайдо бўлиши кузатилган. Анамнезда: бемор ота ва
онасининг қон-қариндош эканлиги аниқланди.
1. Сизнинг тахминий ташхисингиз?
2. Қандай текширувлар ўтказилиниши лозим?
Вазиятли масала №27.
1 ҳафтали бемор болани шифокор кўрувига
олиб келинганда,
болада гипотрофиянинг 2 даражали ҳолати кузатилмокда, Курувда:
бемор бола тери юзалари қалин қатқалоқлар билан қопланган,
жойларда чуқур ёриқлар кузатилади.
1. Сизнинг ташхисингиз?
Вазиятли масала №28.
2 ёшли Г. исмли ўғил болани шифокор кўригига
лат ейиш
туфайли пуфакли тошмаларнинг пайдо бўлиши шикояти билан олиб
келинган: Кўрилганда: бемор бола бошининг сочли қисмда, думба,
товон, тирсак, тизза соҳаларида ва оғиз шиллиқ қавати ва
жинсий
соҳаларда турли хил катталикда бўлган, таркиби сероз суюқлиги
билан тўлган пуфакли тошмалар кузатилади. Никольский симптоми
манфий кўринишда. Тишлар, сочлар ва тирноқлар ўзгармаган.
Субъектив: қичишиш ва ачишиш. Анамнезида:
бемор ота ва онаси
қариндош.
1. Сизнинг ташхисингиз?
Вазиятли масала №29.
Касалхонага 9 ойлик бемор болани
табиий тешиклар атрофида
тошмалар тошиши муносабати билан олиб келинди.
Бемор бола
онасининг сўзига кўра касаллик аломатлари 1 ой
аввал болани
кўкрак
эмизишдан
чиқарилгандан
сўнг
бошланганлиги
таъкидланади. Курилганда: Оғиз ва анус атрофи соҳаларида
гиперемияланиш асосида эрозиялар, пуфакчали, пуфакли тошмалар
ва енгил қипиқланишлар кузатилади. Болада кунига 5-6 маротаба ич
кетиш аломатлари кузатилиши эвазига тана вазнини йўқотилиши
ҳамда соч ва қошларнинг тўкилиши ҳолатлари кузатилмокда.
Анамнезда: бемор ота ва онаси қон-қариндош.
521
1. Сизнинг ташхисингиз?
2. Қандай текширувлар ўтказилиши лозим?
Do'stlaringiz bilan baham: