Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet260/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Чин акантолитик пўрсилдоқ.
Дюрингнинг учуқсимон дерматити 
Вазиятли масала №55. 
Шифокор дерматовенеролог ҳузурига 50 ёшли аёл қуйидаги 
шикоятлар билан мурожаат қилди: кўкрак, қорин, бел, қўл ва оёқ 
соҳаларига тошмалар тошиши, кучсиз қичишиш ва ачишиш. 
Анамнезда: тошмалар 2 ҳафта аввал пуфакли тошмалар кўринишида 
тошиб, сўнг эса ўз-ўзидан ёрилган ва битмаган эрозияли ўчоқлар 
пайдо бўлган, бундай ўчоқлар атрофида янги тошмаларнинг 
кузатилиши қайд этилган. Объектив: теридаги патологик жараён 
ярим ўткир яллиғланиш кўринишида бўлиб, уларни жойлашиши 
тарқоқ ва симметрик кўринишга эга. Асосий тошма элементлари 
пуфаклар, эрозиялар геморрагик қатқалоқлар бўлиб хизмат қилади. 
Пуфакли тошмалар қобиғлари юпқа, тез ёрилувчан, таркиби сероз 
ёки сероз-геморрагик суюқликлар билан тўлган. Эрозиялар 
чегаралари эса аниқ бўлиб, оч-қизғиш тубли кўринишларда намоён 
бўлади. 


530 
1. Сизнинг тахминий ташхисингиз? 
2. Қандай лаборатор текширув усулларини ўтказиш лозим? 
3. Қайси клиник усуллар ташхисни асослайди? 
Вазиятли масала №56. 
17 ёшли беморнинг юз, ёноқ тери соҳаларида қичишиш ва 
ачишиш аъломатлари билан кечувчи тошмалар пайдо бўлган. 
Тошмалар аста-секин бошнинг сочли қисми, бўйин, кўкрак 
соҳаларига тарқалган. Объектив: теридаги ўчоқлар қалин, сарғимтир 
қатқалоқлар билан қопланган, баъзи соҳаларда оч-қизғиш тубли 
эрозиялар кузатилади. 
1. Сизнинг тахминий ташхисингиз? 
2. Кандай касалликлар билан таққослов ташхисини ўтказиш 
лозим? 
3. Қайси белгилар ва текширув усуллари сизнинг қўйган 
ташхисингизни асослайди? 
Вазиятли масала №57. 
7 ёшли бемор бола кўкрак, қорин, курак, бел, қўл-оёқ соҳаларига 
тошмалар тошишига шикоят қилиб шифокорга мурожаат этган. 
Тери юзаларидаги касаллик белгилари полиморф экссудатив 
кўринишда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб жойлашган пуфакли, пуфакчали, 
қаварчиқли тошмалардан иборат. Пуфакли ва пуфакчали тошмалар 
қобиғи қалин бўлиб, таркибида серозли суюқликлар кузатилади. 
Субъектив: ўчоқларда оғриқ ва кучсиз қичишиш безовта қилади.
1. Сизнинг тахминий ташхисингиз? 
2. Қайси белгилар ва лаборатор текширувлар сиз қўйган 
ташхисни асослайди? 
3. Даволаш тактикангиз? 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling