532
2. Қатқалоқлар қандай хусусиятга эга?
3. Яна қандай қатқалоқлар кузатилиши мумкин?
Вазиятли масала №62.
Боланинг сон териси соҳасида диаметри 0,2 см дан 0,4 см гача
ўлчамда бўлган кўплаб юмалоқ чегарали эрозиялар кузатилади.
1. Эрозиялар кандай тошма элементларига киради?
2. Эрозияга таъриф беринг.
3. Эрозиялар қандай битади?
Вазиятли масала №63.
Беморнинг тери биоптатида гистологик паракератоз аниқланди.
1. Паракератозда теридаги кузатиладиган ўзгаришларини
таърифлаб беринг.
2. Бундай ҳолда терида қандай морфологик элементлар юзага ке-
лади?
Вазиятли масала№64.
14 ёшли бемор бола терисида даврий равишда бирламчи бўш-
лиқли экссудатив тошмаларнинг тошиши кузатилади.
Тошмалар-
нинг бир-бири билан бирлашиши ва уларнинг тезда сўрилиб кетиши
хусусияти хос.
1.Тошма элементи номини айтинг.
2.Қуйидаги тошма элементини таърифлаб беринг.
3.Қуйидаги
тошма
элементи
яна
терининг
қандай
касалликларида кузатилади?
Туғма захм. Захмни даволаш ва профилактикаси
Вазиятли масала №65.
2 ҳафтали янги туғилган чақалоқ текширилганда кафт ва товон
соҳаларида инфильтратланган асосда яримшарсимон кўринишга эга,
таркибида аввал тиниқ, сўнг эса лойқа ранг кўринишда суюқлик
тутган пуфакли тошмалар кузатилади. Пуфакли тошмалар алоҳида
жойлашган бўлиб, бир-бири билан қўшилишга
мойил эмас,
тошмалар ёрилиши натижасида тез қонашга мойил бўлган эрозив
ўчоқлар ҳосил қилмоқда. Беморнинг умумий аҳволи қониқарли.
1. Қандай касаллик ҳақида фикр юритиш мумкин?
2. Ташхисни тасдиқлаш мақсадида қандай
текширувлар
ўтказилиши керак?
3. Қандай касалликлар билан таққослаш зарур?
Do'stlaringiz bilan baham: