Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Вазиятли масала №48. 
Шифокор кўригига 38 ёшдаги Ж. исмли ўқитувчи бемор аёл 
қорин соҳасидаги касаллик ўчоқлари, терининг совуқлиги ва 
таранглашишига шикоят билан мурожаат қилди. Анамнезда: 
касалликни бошланишини бемор совуқ қотиши ва тез-тез ангина 
билан касалланганлиги билан боғлайди. Навбатдаги совуқ қотишдан 
сўнг уч ҳафта ўтгач, қорин соҳасида кўкимтир-қизил рангдаги 
айлана шаклида пилакчали ўчоқлар пайдо бўлган. Зарарланган ўчоқ 
шишган ва хамирсимон қаттикликда бўлиб, бир неча ҳафтадан сўнг 
ушбу ўчоқ дарахтсимон кўринишда қаттиқлашиб, оч сиёҳ рангга 
кирган. Бемор даволанмаган. Йўлдош касалликлари – қалқонсимон 
без касаллиги туфайли шифокор-эндокринолог, сурункали 
тонзиллит касаллиги туфайли эса ЛОР-шифокори ҳисобида туради. 
Объектив: қорин соҳасида кафт ҳажми катталигида бўлган, силлиқ, 
ялтироқ, қаттиқлашган касаллик ўчоғи кузатилади. Ўчоқ ранги 
сарғимтир-пушти рангда бўлиб, атрофида ўзига хос бинафша ранг 
ҳалқа мавжуд, шакли нотўғри-овал шаклда, маркази эса бироз 
чуқурлашган. Пайпаслаб кўрилганда ўчоқ дарахтсимон кўринишда 
қаттиқлашган, остидаги тўқималарга зич ёпишган, бурмаларга 
йиғилмайди, кўриниш манзараси силлиқлашган, соч толалари 
кузатилмайди. 
1. Сизнинг тахминий ташхисингиз?
2. Дерматозни қайси касалликлар билан таққослаш лозим? 
Вазиятли масала №49. 
45 ёшдаги Д. исмли бемор шифокор-дерматолог томонидан 
кўрилганда унга «қизил югурик» ташхиси қўйилган. Бемор барча 
текширувлардан тўлиқ ўтган ва касаллик ташхиси тасдиқланган. 


528 
1.Беморга қандай текширувлар ўтказиш лозим? 
2.Даво чораларини белгилашда сизнинг тактикангиз? 
Вазиятли масала №50.
Бемор М., 14 ёшда, шифокорга пешона ва бошнинг сочли 
қисмларида тери қаттиқлашишига шикоят қилган. Объектив: 
юқорида қайд этилган соҳаларда чизиқсимон шаклдаги, фил суяги 
рангида, бурмалар ҳосил қилмайдиган, қаттиқлашган ўчоқ 
кузатилади. Онасининг сўзига кўра касаллик бир йил аввал 
бошланган, бемор ҳеч қаерда текширилмаган ва даволанмаган. 
1. Сизнинг тахминий ташхисингиз? 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling