Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Вазиятли масала №38. 
Бемор боланинг юз соҳасида катталиги мошдай келадиган
юзаси ялтироқ, маркази ботиқ кўринишда бўлган тугунчали 
тошмалар кузатилади. Тугунчали тошмалар анатомик пинцент билан 
сиқиб кўрилганда, ичидан сузмага ўхшаш таркиб ажралиб чиқмоқда.
1. Касалликка ташхис қўйинг. 
2. Даво чораларини белгиланг. 
Вазиятли масала №39. 
Шифокор қабулига 11 ёшли қизчанинг юз соҳасида 
кузатилаётган шиш ва оғриқлар туфайли олиб келишди. Анамнезда: 
тана ҳароратининг кўтарилиши билан биргаликда бош оғриғи, юз 
териси соҳасида эса қизариш ва шиш ҳолатлари кузатилган. 2-3 кун 
ўтгач эса ўша соҳаларда оғрувучан пуфакчали тошмалар пайдо 
бўлган. Бемор қизда илгарилари тез-тез юқори нафас йўллари 
касалликлари қайд этилиб турилган. Кўрилганда: юз териси 


524 
соҳасининг ўнг томонлама гиперимияланганлиги, шишганлиги 
ҳолати кузатилади. Шундай ҳолат асосида, таркибида сероз 
суюқлиқдан иборат, гуруҳ-гуруҳ, зич жойлашган пуфакчали 
тошмалар қайд этилади. Баъзи соҳаларида эса пуфакчали тошмалар 
бир-бирига қўшилишиб катта ўчоқларни ҳосил қилган. Пуфакчали 
тошмаларнинг эса ярми ёрилиб, эрозияларни ҳосил қилади. 
Беморнинг ўнг кўз қовоқлари шишган. Юз тери соҳасининг чап 
томонлама зарарланиши камроқ кузатилади. Субъектив: қаттиқ 
оғриқ ва ачишиш кузатилади.
1. Сизнинг дастлабки ташхисингиз? 
2. Қайси касалликлар билан таққослов ташхисини ўтказиш 
лозим? 
3. Сизнинг даво тактикангиз қандай? 
Вазиятли масала №40. 
Шифокор қабулига 9 ойлик фарзанди билан ота-она мурожаат 
этдилар. Бемор онасининг сўзига кўра фарзандининг қўл 
бармоқлари оралиғида, қорин ва товон соҳаларида тошмаларнинг 
пайдо бўлиши, ҳамда уларни тунги қичишиш билан кечиши ҳолати 
қайд этилади. Объектив: юқорида қайд этилган соҳаларда жуфт-
жуфт жойлашган, майда, тугунчали ва пуфакчали тошмалар 
кузатилади. Бундан ташқари жойларда тирналиш излари ҳам 
кузатилади. Бемор онасида ҳам худди шундай тошмалар борлиги 
қайд этилади. 
1. Сизнинг ташхисингиз? 
2. Кайси касалликлар билан таққослов ташхисини ўтказиш 
лозим?
3. Сизнинг тактикангиз? 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling