Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазиятли масала №31.
- Вазиятли масала №32
- Вазиятли масала №33
- Вазиятли масала №34.
Терининг замбуругли касалликлари Вазиятли масала №30. Болалар боғчасига қатновчи 3 ёшли болага бошнинг сочли қисми микроспорияси ташхиси қўйилди. Касаллик ўчоқларидан микроспориум канис топилди. 1. Сизнинг тактикангиз, тутган йўлингиз? 2. Қандай эпидемиологик ишларни олиб бориш керак? Вазиятли масала №31. 5 ёшли бемор болани шифокор кўригига олиб келинганда билак соҳаси тери юзаларида аниқ чегарали, катталиги 1х1 ва 2х2 см да бўлган 2 та касаллик ўчоқлари аниқланди. Кузатилганда: ўчоқлар эритематоз доғлар кўринишида бўлиб, чегаралари бир оз кўтарилган ҳалқасимон шаклда, марказларида эса енгил қипиқланиш ҳолати кузатилади. 1. Сизнинг тахминий ташхисингиз қандай? 2. Ташхисни қандай йўл билан тасдиқлайсиз? Вазиятли масала №32 Бошнинг сочли қисми юзаки трихофитияси касаллиги билан хасталанган 7 ёшли бемор бола бир неча кун давомида гризеофулвин дори воситасини истеъмол қилган натижада бемор болада бош оғриғи, кўнгил айнаши, ич кетиши аломатлари ҳамда қоннинг умумий таҳлилида лейкопения, эозинофилия, лимфопения каби ўзгаришлар кузатилди. 1. Сизнинг тактикангиз? Вазиятли масала №33 Боғча болаларини кузатуви вақтида бир болада бошининг сочли қисми соҳасида сочларнинг тўкилган ўчоқлари аниқланди. Кўрувда: касаллик ўчоғида соч толаларининг турли хил баландликларда синиши ҳолати қайд этилади. Соч толаларини микроскопик текширилганда улар ичида касаллик қўзгатувчи замбуруғ Аchorion Shonlein топилди. 1. Беморга кандай ташхис қўясиз? 2. Бемор ва унинг атрофидагиларга нисбатан қандай йўл тутасиз? 3. Касаллик манбаи бўлиб нима ҳисобланади? 522 Вазиятли масала №34. 38 ёшли бемор шифокор кўригига қуйидаги шикоятлар билан мурожаат килди. Уни бадан ҳароратининг 37,6 С кўтарилиши, бош оғриғига, ҳолсизлик ва бошнинг сочли қисмида йирингли тугунларнинг пайдо бўлиши безовта қилади. Анамнезда: бемор бир неча йиллар давомида подачи бўлиб ишлаб келган, қора моллар билан доимий равишда контакда бўлган. Молларнинг баъзи бирларида тери соҳаларида юнглари тўкилган ўчоқлар қайд этилади. Ветеренар-шифокор томонидан касалланган моллар кўрилиб, уларга темиратки ташхиси қўйилган. Кўрилганда: бемор бошининг сочли қисмларида аниқ чегарага эга бўлган, йирингли қатқалоқлар билан қопланган бир нечта касаллик ўчоқлари қайд этилади. Йирингли қаткалоқлар олиб ташланганда эса ҳар бир соч фолликулаларидан йирингларнинг ажралиб туриши ҳолати кузатилади. Ўчоқлар кўриниши «асалари уяси» (Керион Цельси) белгиси кўринишида бўлиб, жағ ости лимфа тугунлари катталашиши ва салбий оғриқли бўлиши ҳолати кузатилади. 1. Сизнинг тахминий ташхисингиз? 2. Тўғри ташхис қуйиш борасида сизнинг тутган йўлингиз? 3. Қандай касалликлар билан таққослов ташхисини ўтказасиз? Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling