Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet265/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Гонококксиз уретритлар 
Вазиятли масала №74 
Шифокор-терапевтга 35 ёшли эркак киши тизза бўғимларидаги 
шишга, оғриққа, кўзидан оз миқдорда серозли ажралмалар оқишига, 
ёруғликка қаролмаслик ва ёруғликдан қўрқиш каби шикоятлар 
билан мурожаат килди. Бемор сўзига кўра шифокорга мурожаат 
қилишдан бир ҳафта олдин сийдик йулларидан ажралмалар 
ажралиши ва тез-тез сийиш ҳолатлари кузатилган . 
1. Сизнинг дастлабки ташхисингиз? 
2. Ташхиснинг тасдиқланиши учун қандай текширувларни 
ўтказиш керак? 
3. Шифокор тактикаси қандай бўлиши лозим? 
Вазиятли масала № 75 
29 ёшли аёлда ҳимояланмаган жинсий алоқадан сўнг 7 кун ўтгач 
нохуш ҳидли, сарғимтир-яшил, кўпиксимон ажралмалар ажралиши
қичишиш, ачишиш каби ҳолатлар кузатилди.
1. Сизнинг дастлабки ташхисингиз? 
2. Қайдай касалликлар билан таққослов ташхисини ўтказиш 
лозим? 
3. Даво тактикангиз қандай? 
Вазиятли масала № 76
Гинеколог қабулига 42 ёшли аёл жинсий аъзолар соҳасидан аж-
ралмаларнинг ажралиши, қичишиши юзасидан мурожаат қилди. 
Вагиноскопияда: шиллиқ қаватларда гиперемия, оқ гард билан қоп-
ланганлиги, ушоқсимон, сузмасимон кўринишдаги ажралмаларни 
ажралиши ҳолати кузатилади. Микроскопик текширувларда эса кўп 
миқдорда ғуж-ғуж бўлиб жойлашган, юмалоқ кўринишдаги 
ачитқисимон ҳужайралар ва псевдомицелиялар кузатилади. 
1. Сизнинг ташхисингиз? 
2. Даво тактикасини белгиланг. 


536 
 
Орттирилган иммун танқислиги синдроми 
Вазиятли масала №77 
Шифокор қабулига 35 ёшли бемор ҳолсизлик, суякларда оғриқ, 
йўтал, болдирнинг олд тери соҳаси юзаларида тошмаларни пайдо 
бўлиши шикоятлар билан мурожаат қилди:. Кўрув маҳалида: 
беморнинг умумий аҳволи ўртача оғирликда, озғин, қўлтик ости, 
тирсак, бўйин, чов соҳаси лимфа тугунлари ёнғоқ катталигигача 
катталашган, ҳаракатчан, оғриқсиз. Ўпкада дағал нафас олиш 
кузатилади. Иккала болдирнинг олдинги юзаларида тугунчали 
тошмалар тошган бўлиб, уларнинг катталиги 10-15 тийинлик 
тангадек бўлиб, юзалари силлиқ кўринишларда, баъзи тошмалар 
бир-бири билан қўшилишиб кўкимтир-қизғиш пилакчаларни ҳосил 
қилади.
1. Дастлабки ташхисни қўйинг. 
2. Ташхисни асослаш мақсадида қандай текширувларни ўказиш 
керак?  

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling